

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 12-дақиқасида "канонирлар" футболчиси Мартинелли ҳисобни очди, бироқ ҳакам Пол Тьерни ВАРга мурожаат қилди ва Эриксенга қарши қўполлик ишлатилгани сабабли ушбу голни бекор қилди.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда турли гап-сўзлар авж олди. Кимдир ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватласа, яна кимдир унинг устидан "мағзава ағдарди".
Енгил атлетиканинг қисқа масофага югуриш баҳсларида бир неча бор Олимпиада чемпиони Усэйн Болт ҳам Твиттер саҳифасида мазкур ҳолатга муносабат билдириб, уни "Аниқ қўполлик" дея атади.
Эслатиб ўтамиз, Болт "Манчестер Юнайтед" мухлиси саналади.



