UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  0 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  5 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  2 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  14 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз Янгиликлар

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида бугун спортнинг 16 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, 40 комплект медаллар ўйналади.
12 июль холатига келиб дастурдан ўрин эгаллаган 27 турдан 7 таси ниҳоясига етди. Бугун енгил атлетика, сувга сакраш, оғир атлетика, қиличбозлик ва шахмат каби спорт турларида ҳам сўнгги мусобақалар ўтказилади.  

Бугун Универсиада ўйинларининг еттинчи куни биз фақатгина оғир атлетика мусобақаларида ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори Руслан Нурудиновнинг иштирокини кузатамиз. Руслан оғирлик вазни 105 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасининг “А” гуруҳида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 8 та бронза медаллари мавжуд ва делегациямиз норасмий умумжамоа ҳисобида 162 давлат орасида 21 – ўринда, медаллар сонига кўра эса 7 – ўринда боришмоқда.  

Маълумки, Универсиада ўйинлари дастуридан ўрин олган байдарка ва каноэда эшкак эшиш (13 – июлдан бошланади), бадиий гимнастика, Регби-7, юнон-рум кураши ҳамда самбо (14 – июлдан бошланади) спорт турлари бўйича мусобақаларга ҳали старт берилганича йўқ.  

Бугун эрта тонгда юнон-рум кураши, бадиий гимнастика ва самбо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Универсиада ўйинларида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига жўнаб кетдилар. Улар орасида биринчи бўлиб мусобақаларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари (13 – июлда) киришадилар. 14 – июлдан самбо ҳамда бадиий гимнастикачимиз, 15 – июлдан эса юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари баҳсларни бошлайдилар.  

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:

Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)  

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)  

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика