UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда Янгиликлар

Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда

Хаби Алонсо Мадриднинг "Реал"ига ўтиб кетган тақдирда "Байер" раҳбарияти бош мураббий лавозимига бир нечта номзодни кўриб чиқаётгани ҳақида инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Номзодлар орасида Франсеск Фабрегас, Иманоль Альгуасиль ва Эрик тен Ҳаг бор.

37 ёшли Фабрегас 2024 йилнинг ёзидан бери узоқ вақтдан кейин биринчи марта А Серияда иштирок этаётган "Комо" жамоасини бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа 34 турдан сўнг 11-ўринни эгаллаб турибди. Бу элит дивизионининг янги аъзоси учун ажойиб натижа ҳисобланади.

Яна бир эҳтимолий номзод – 2018 йилнинг декабридан бери "Реал Сосьедад" билан ишлаб келаётган Иманоль Альгуасилдир. 53 ёшли мутахассис мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилган. Ҳозирда унинг жамоаси 33 та ўйин ўтказиб, Испания чемпионатида 10-ўринда бормоқда.

Шунингдек, ўтган йилнинг октябрь ойида "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилгандан сўнг ишсиз қолган Эрик тен Ҳаг ҳам шорт-листга киритилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика