UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  1 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  6 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  2 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  16 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  6

Умид Аҳмаджонов: "Суперлиганинг юбилей 10-турида ҳар бир стадионда мухлисларни суперсовға — Iphone 8 кутмоқда" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Суперлиганинг юбилей 10-турида ҳар бир стадионда мухлисларни суперсовға — Iphone 8 кутмоқда"

Суперлига 10-турида стадионларда ҳақиқий футбол байрамлари ташкил этилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтилган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўзига хос юбилей турда стадионларга ташриф буюрадиган мухлисларни яна бир суперсовға кутаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Суперлига ўз номига мос равишда супер мусобақага айланиб бормоқда. Аввалги йилларга ўхшаб энди фаворит сифатида эътироф этиладиган жамоалар осонлик билан очколарни қўлга киритишмаяпти. Жамоалар учрашувларда ажойиб ирода, шижоат ва шиддат намойиш қилишяпти. Буни ҳисобда ортда бораётган жамоаларнинг қаҳрамонлик кўрсатиб, якунда ғалаба қозонаётгани, ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача аёвсиз кураш кечиб, ғалаба голлари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилаётганидан ҳам кўрса бўлади.

Суперлиганинг 10-турида стадионларда ҳақиқий футбол байрами ташкил қилинади. Суперлига титул ҳомийси “PEPSI” компаниясининг совғаларидан ташқари Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳам мухлисларга ўзига хос суперсовға тақдим қилишга қарор қилди.

Лотореяда омади келган икки нафардан мухлисга Iphone 8 смартфони тақдим қилинади.

Суперлигада 10-турдан ўрин олган ўйинлар якунига етганидан сўнг 6та стадионнинг ҳар бирида ўзига хос лоторея ташкил қилинади. Лотореяда омади келган икки нафардан мухлисга Iphone 8 смартфони тақдим қилинади.

Футбол мухлислар учун. Стадионга қанча кўп мухлис ташриф буюрса, ўйинлар ҳам шунга яраша шиддатли ва муросасиз кечади”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Демак, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг, ўзингизни севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва суперсовғаларга эга бўлинг!

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика