UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  4 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  16 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10

Умид Аҳмаджонов Қатар Амирининг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Қатар Амирининг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар амирлик оиласининг энг нуфузли вакилларидан бири, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси, бугунги кунда Қатар амирининг дипломатик масалалар ва спортни ривожлантириш бўйича бош маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар. Умид Аҳмаджонов Шайх Жассим билан Ўзбекистонда замонавий талабларга жавоб берадиган болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ваколатхонасини очиш масаласини муҳокама қилиб, ЎФФ бу борада Қатар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Гап Доҳадаги “Aspire” спорт академияси ҳақида бўлиб, бу иншоотга 2004 йилда Қатар амирининг фармони билан асос солинган. Академиянинг бош мақсади Қатар спортининг келажаги учун ёш иқтидорларни излаш, уларни академияга олиб келиб, шу ернинг ўзида таълим бериш ва катта спортчи қилиб тарбиялашдан иборат. Академиянинг “Иқтидорларни излаш дастури” мавжуд бўлиб, бу борада улар Қатар олимпия қўмитаси ва Қатар давлатининг олий таълим кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Дастур Қатар давлатидаги мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни излаб топиб, уларга спорт бўйича грант дастурларида иштирок этишни таклиф қилади.
Академияга дунёнинг энг кучли менежерлари, мураббийлари ва экспертлари жалб қилинган. Футбол таълимининг стандартлари бўйича “Aspire” дунёнинг энг яхши академияларидан бири саналади. Жаҳон футболининг афсоналари Пеле, Месси, Рауль ва Хави кабилар академиянинг халқаро ареналардаги элчиси сифатида фаолият юритади.

“Шайх Жассим жаноблари билан суҳбатда биз “Aspire” академиясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришдик”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Менда ушбу академия жуда катта тассурот қолдирди. Шайх жаноблари билан бу борада якуний келишувга эришганимиздан хурсандман”.

Шайх Жассим 2004 йилдан бери дунёга машҳур ва донғи кетган “Aspire” академиясига раҳбарлик қилиб келади.  Шу билан бир вақтда у 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг вице-президенти ҳам ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Соний Қатар футболининг бугунги муваффақиятларининг бошида турган катта намояндалардан бири ҳисобланади. У 1850 йилдан бери Қатарни бошқариб келаётган Ол Сонийлар амирлик оиласининг ишонган вакили сифатида ҳукумат раҳбарлари ва шу каби бошқа нуфузли меҳмонлар билан учрашади. Бундан ташқари у Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг акаси ҳисобланиб, Қатар амирлигининг собиқ валиаҳдидир. Шу сабабли ҳам Шайх Жассим Қатар амирининг номидан иш юритадиган давлат намояндаси саналади.
Умид Аҳмаджоновнинг Шайх Жассим билан учрашуви ЎФФ президентининг Қатарга расмий ташрифи доирасида амалга оширилаяпти. Ташриф доирасида ЎФФ президенти Шайх Жассим раҳбарлик қиладиган “Aspire”  академиясида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишган эди. Умид Аҳмаджонов, шунингдек, “Aspetar” спорт тиббиёти маркази ва Қатар Футбол Уюшмаларида ҳам бўлиб, ташкилотларнинг бугунги кундаги фаолиятини кўздан кечириб, Қатар Футбол Федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросимида иштирок этган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика