UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  11 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  2 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  47 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  3 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4

Умид Аҳмаджонов: "Футболчи кимдандир қўрқса, мана ЎФАга мурожаат қилсин" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Футболчи кимдандир қўрқса, мана ЎФАга мурожаат қилсин"

ЎФА қошидаги қўмиталар ва ниҳоят Азиз Турғунбоев масаласини ёпди.

Унга кўра, бирйўла 5 киши футболдан маълум муддатларга четлаштирилди. ЎФА матбуот хизмати бу мавзу юзасидан ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг фикрлари билан қизиқди.

"Азиз Турғунбоев масаласи ўз ечимини топди. Бу ишда бир эмас, икки қўмита аъзолари меҳнат қилди. Можарога алоқадор деб гумон қилинган шахслар бирма-бир чақиртирилиб, сўроқ қилинди. Бу эса гап нимада эканини аниқлашга ёрдам берди", — деб гап бошлади Аҳмаджонов.

— Қўмита аъзолари иш олиб бораётган вақтда улар билан кўришдингиз. Уларга нималар дедингиз?
— Иш бошланган вақтда ҳамма билан учрашдим. Гап-сўзлар, мурожаатлар, фикрлар хилма-хил бўлаётгани, уларга эътибор бермай, низомларда белгилаб қўйилгани бўйича адолатли қарор чиқаришларини сўрадим. Яъни, бу ерда ҳеч бир клубга ён босиш ва кимнидир аяш шарт эмас эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам айбдорлар адолатли жазога тортилса, бу қолганлар учун ҳам огоҳлантирувчи қўнғироқ бўларди.

— Бу ерда футболчига берилган жазо жиддий эмасми? Миллий терма футболчисининг кейинги тақдири ҳақида ўйлаб кўрилдими?
— Биринчидан, Азиз ёш бола эмас. Келажаги ҳақида аввало ўзи ўйлаши шарт. Иккинчидан, у миллий терма аъзоси бўладими ёки оддий футболчи — қонун-қоида ҳамма учун бир. Учинчидан, бундай ҳолат мамлакат футболида адашмасам биринчи бор бўлаётгани йўқ. Бунгача Илҳом Юнусов деган футболчи ҳам икки клуб билан шартномага имзо чеккани учун 6 ойга четлатилган. Ва тўртинчидан, қандай босим бўлмасин, қандай ишонтиришмасин, футболчи ўз ҳақини талаб қилишни ўрганиши керак. Кимдандир қўрқса, мана ЎФАга мурожаат қилсин. Қайсидир футболчининг ҳуқуқлари поймол этилаётган бўлса, уни ҳимоя қилишга кучимиз етади.



— Илҳом Мўминжоновнинг четлатилишига қандай қарайсиз?

— Мен янада жиддийроқ жазо беришларига ҳам қарши бўлмасдим, аслида. Бироқ комиссия шу қарорга келган бўлса, биз уни ҳурмат қиламиз. Ўз клуби учун борини бериш ўрнига, уни талаш, талон-тарож қилиш ҳақида кўпроқ ўйлайдиган кишиларга орамизда жой йўқ. У ким бўлишидан қатъий назар, кимнингдир тузини еб, тузлуғига тупуриши керак эмас. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ЎФА инспекцияси бошқа масалалар юзасидан ҳам текширувларни давом эттиради. Агар кимдир тотализатор ёки келишилган ўйинларда ҳам иштирок этган бўлса, бирйўла бутун умрга четлаштириш масаласи кўриб чиқилади. Бу гап ҳаммага тегишли. Ким шундай иш қилган, қачон қилган, нимани истаган — аҳамияти йўқ, поезд кетиб бўлди. Ҳамма қилмишига яраша жазосини олмаса, футбол шундай нопокликлар сабаб таг-томиридан чириб кетяпти. Уларни ҳозироқ тўхтатишимиз шарт.

— Ирисметов ва Сариков масаласида нима дейсиз?

— Қўмита уларни ҳам четлаштирган. Комиссия аъзолари буни изоҳлаб беришди. Масалан, ҳар икки клубни ҳам жаримага тортиш мумкин эди. Кейинги сафар клублар ўз ишчиларини назорат қилмаса, тийиб турмаса, улар ҳам жазодан четда қолмайди. Чунки ҳар бир клуб ўз ходимлари учун жавобгардир.

— Бу каби ишлар бир-бирининг кетига уланиб кетса, айни вақтда футболда фаолият олиб бораётган бир қатор номларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?
— Буниси энди бизни қизиқтирмайди. Нафси йўлида футбол ривожини бир четга суриб қўйган одам хоҳ юлдуз бўлсин, хоҳ иқтидор эгаси — бирдек жавоб беради. Ўзбекистон иқтидорларга тўла мамлакат, уларнинг ўрни бўшаб қолмайди. Аслида мана шундай "бўрилар"нинг борлиги сабаб ҳам қатор иқтидорлар оёқ остида, эътибордан четда қолиб кетяпти. Футболни тозалашда давом этамиз, айбдорларга шафқат қилинмайди. Президентимизнинг ўзлари ҳар соҳада шундай сиёсат олиб боряптиларми, нега энди бу нарса футболни четлаб ўтиши керак? Футбол халқ учун, биз уларни алдай олмаймиз. Шу каби ишлар гирдобида қолгани учун ҳам стадионлардан одамларнинг қадами узилганди. Осон бўлмайди, секин-секинлик билан мухлисларни қайтарамиз.

Рейтинг: +122   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика