UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  2 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  8 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0

Умид Аҳмаджонов: "Энди футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Энди футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак"

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ишчи гуруҳ билан биргаликда 12 январь куни Фарғонага ташриф буюрди.

"Истиқлол" стадионида Умид Аҳмаджонов вилоят федерациялари масъуллари иштирокида мажлис ўтказди. Мажлисда ЎФФ бошқарма бошлиқлари, Наманган, Андижон ва Фарғона вилояти футбол федерациялари ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Водий аҳли футболни жуда севади. Бу ерда футболнинг жонкуяр мухлислари кўп. Ана шу мухлисларни, халқимизни хурсанд қилиш учун асдойдил меҳнат қилишимиз керак. Бунинг учун, кўзи ёниб турган, футбол ривожи учун ҳалол ишлашга тайёр инсонларни ишга олиш керак. Мана “Олтин водий” дастури бўйича ишлар бошланмоқда. Режа бўйича бу йил бутун республика бўйлаб 1000 га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган. Шулардан 600 таси водийда ўтказилади. Жумладан, Фарғонада 200 га яқин болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказамиз.

Эндиликда футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак. Қабул давомида ЎФФ масъул ходимлари албатта иштирок этади. Шунингдек, ОАВ вакиллари ҳам қабул жараёнини кенг ёритиб боришлари керак.


Шунингдек, Фарғонада мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш масаласига жиддий ёндашиш зарур. Эндиликда, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳакамлар ва мураббийларнинг савиясини ошириш бўйича семинарларнинг барча харажатларини қоплаб беради. Бу чора-тадбирлар истеъдоди бўла туриб, молиявий сабаб лицензия ололмай юрган мураббий ва ҳакамларга яхшигина имконият”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

“Водийда футболни ривожлантириш учун кўп меҳнат қилиш керак. Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани. Насиб қилса, бу йил водийда футбол байрами уюштирамиз. Бу ерда халқаро талабларга жавоб берадиган шундай чиройли стадионлар барпо этилган. Бу стадионларда Олимпия  терма жамоамиз иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Бу водий аҳли учун ўзига хос совға бўлади”, – дея қўшимча қилди Умид Аҳмаджонов.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика