Улуғбек Бақоев: "Ёшлар Жасур Ҳасановдан ўрнак олишсин"
20 авг 2020 22:03
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: "Ёшлар Жасур Ҳасановдан ўрнак олишсин"
"Бугунги ўйин ғалати ўтди, гол урдик, тезда ўтказиб юбордик, гол урдик тезда иккита гол ўтказдик. Аммо бу футбол, нима ҳам қилардик. Мухлисларга ўйин ёққан бўлса керак. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Футболда ҳамма хато қилади. Хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.
Тез ўтказиб юборганимизга балки руҳий ҳолат ёки стресс сабабдир. Ўтган иккита ўйинда ютқазгандик, бугун ҳам балки шундан қўрқишгандир йигитлар.
Ўйин пайтида дарвозабонга кўп бақирдим? Унга тўпни Норхоновга узатишини тайинладим, русчани у қадар яхши билмагани учун бир неча бор такрорладим.
Клубдан кетишим мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар? Ҳар биримизнинг оиламиз бор тўғрими, ундаги гапни ташқарига чиқармаймиз. "Сўғдиёна" ҳам оила ва унинг ичидаги гапларни ташқарига чиқишни истамайман.
Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оламан? Ёш футболчилардан ундан ўрнак олишларини тилайман. Унинг ҳаракатларидан хурсандман", - дейди Улуғбек Бақоев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар