Улуғбек Бақоев: “Металлург” ўз мавқеини тиклаб олади"
30 апр 2017 17:29
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: “Металлург” ўз мавқеини тиклаб олади"
“Металлург” – “Бухоро” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
Улуғбек Бақоев, “Бухоро” ФК бош мураббийи: - “Металлург” ҳамиша шиддатли ўйинлари билан рақибларига етарлича ташвиш туғдириб келган. Шу боисдан ҳам биз бекободликларнинг бу йилги ўйинларини яхшилаб ўргандик ҳамда Бекободга пухта тайёргарлик билан келдик. Меҳнатларимиз самарасиз кетмади. Ўйлайманки, ишонарли ғалабага эришдик. Бу ютуқ билан “Бухоро”нинг барча мухлисларини табриклайман. Футбол шундай жараёнки, у бир жойда тўхтаб турмайди. Ҳамиша изланишни, тинимсиз меҳнатни талаб этади. Учрашувда футболчилар бор куч ва маҳоратларини ишга солишса, иштиёқ юқори бўлса, ўшанда натижа ҳам келаверади. Менинг назаримда “Металлург” эгаллаб турган ўрин уларга мос эмас, бекободликлар омадсизлик йўлагидан чиқиб кета олмаяпти. Ишонаманки, жамоа ҳали ўз ўйинларини, очколарини топади ва мавқеини тиклайди.
"Металлург" матбуот хизмати
"Металлург" матбуот хизмати
Фикрлар