UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  0 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  1 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  4 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  11 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ҳаммага хайрли кеч. Наманган менга бегона эмас, бу ерга келганимдан хурсандман. 

Мухлисларни мавсум старти билан табриклайман!

"Навбаҳор" яхши жамоа, ҳар бир чизиғида кучли футболчилар тўп тепишади.

Ўйинга келсак, ҳар икки жамоада яхши вазиятлар юзага келди, биз эса тактик ишланмалар орқали "ёпиқ" ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик. Футболчиларимизга алоҳида ташаккур 

билдирмоқчиман", – дейди Улуғбек Бақоев.

Легионер дарвозабон Милан Митрович нега кўринмади?

Унинг қизи бетоб бўлиб қолган, шу боис эртага операция қилинади. Бу ҳаётда асосийси, оила ва болалар. У тезда жўнаб кетишига тўғри келди.

Бугунги ўйиндан нимани кутгандингиз?

"Навбаҳор" тажовузкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этишини кутгандик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида, бизда хавфли ҳолатлар юзага келди, агар уларни муваффақиятли тугатганимизда, ҳисоб 0:1 эмас, ундан каттароқ бўлиши мумкин эди.

"Навбаҳор"ни нимани эвазига мағлубиятга учратдингиз?

Биз кичик имкониятдан унумли фойдаландик, "Навбаҳор" ўйинни назорат қилиб, чиройли ўйнади ҳамда кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. 

"Сўғдиёна" олдига қандай вазифа қўйилган?

Мақсадимиз битта – ҳар бир ўйинга финалдек қараб, майдонга тушиш. Қолганини вақт кўрсатади.


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика