UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  0 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   2 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  7 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" - кучли жамоа ва амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Улар билан очиқ футбол ўйнаш жуда оғир. Шу боис ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик, ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Менимча дуранг адолатли натижа. Улар ҳам, биз ҳам дарвоза тўсинни пойладик. Кейинги ўйинларда "Пахтакор"га омад тилайман, биз эса кейинги баҳсларга тайёргарликни бошлаймиз", - деб гап бошлади Бақоев.

- "Пахтакор" бир қатор етакчилари бугун майдонга тушмасликлари олдиндан маълум эди. "Сўғдиёна" ғалаба қозониб биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Футболчилар сўнгги дақиқаларда очиқчасига вақт чўзишди, бу нима билан боғлик?

- Ўйин доим ҳам сиз хоҳлагандек чиқмайди. Олдинги 9та турнинг барчасида камида биттадан гол уриб келаётгандик. Бугун эса бу анъанамиз якунига етди. Бунга "Пахтакор" футболчилари йўл қўйишмади. Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик. Раҳбариятни бир очко билан табриклайман.

- Бугун Норхоновнинг ўйини унча ўхшамади. Бу унинг терма жамоадан яқинда келгани сабабли бўлдими?

- У куни кеча Саудия Арабистонидан қайтиб келди. Шоҳрузни тахминан 1 ой кўрмадик. Унинг ҳозирги ҳолати билан тўлиқ таниш эмасмиз. Тез орада у яна ўз формасига қайтиб олади.

- Дурангдан қониқдингизми?

- Ҳа, амалдаги чемпион билан сафарда дуранг ўйнаш биз учун муҳим очко ҳисобланади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика