UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  10 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  12 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  5 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  19

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Арал академия" учрашувидан сўнг (7:1) мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздай, ўз амбицияларига эга ёшлардан иборат рақибга қарши майдонга тушдик. Баъзи вазиятлардан фойдалана олмаганимизни ҳисобламаганда, ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик. Кейинги ўйинларда "Арал акамия"га омад ёр бўлсин. Шу билан бирга, ёш жамоа ёрқин келажакка эришишини тилайман.

- Бугун захира ўйинчиларига имконият тақдим этилди. Мазкур баҳсда қайси футболчи сизни ҳайратда қолдира олди?

- Биз бир неча ўйинлар мобайнида майдонга тушмаган ўйинчиларга имкон бердик. Бунинг ҳам ижобий томонлари бор. Жамоада рақобат юзага келиши учун бундан унумли фойдаланишимиз керак. Шу боис, бугун майдонга тушган йигитларнинг ўйини манзур келди.

- "Бухоро"нинг асосий мақсади Суперлигага йўл олиш ҳисобланишини биламиз. Ўзбекистон кубогида ҳам жамоа қандайдир мақсадни кўзлаганми?

- Кубокда, авваламбор, гуруҳдан чиқишни уддалашимиз лозим. Бу минимал вазифа саналади. Плей-оффга йўл олгандан сўнг навбатдаги тўқнашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика