

Бу украиналиклар учун охирги 7 та ўйиндаги бешинчи дуранг бўлди. Бу вақт ичида жамоа фақатгина Финляндияни мағлубиятга учратди (ЖЧ-2022 саралаши). Англияга эса имконият бой берилган (Евро-2020).
Александр Петраков бошчилигидаги Украина терма жамоаси энди навбатдаги ўйинни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Босния ва Герцоговина терма жамоасига қарши ўтказади.



