Йованович: "Ушбу Нидерландия терма жамоасининг келажаги порлоқ деб ҳисоблайман"

Sherzod Nurmatov
1 окт 2026, 22:01
Греция терма жамоаси бош мураббийи Иван Йованович Миллатлар Лигаси доирасидаги Нидерландияга қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Германия устидан қозонилган ғалаба ўзгача бўлди, бироқ олдинда бизни яна тўртта ўйин кутмоқда ва қилишимиз керак бўлган ишлар ҳали жуда кўп. Нидерландия футболчиларининг маҳорати, ўйин услуби ва тезлиги туфайли Европанинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Ушбу жамоанинг келажаги порлоқ деб ҳисоблайман. Биз ҳар доим тўлиб-тошган стадионларда тўп тепамиз ва бу футболчилар учун улкан мотивациядир", – деди Йованович.

Греция – Нидерландия учрашуви пайшанба, 1 октябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›