Уилшернинг "Орхус"даги маоши ошкор бўлди

Sherzod Nurmatov
22 фев 2022
ОАВ Дания клубига янги келиб қўшилган Жек Уилшернинг маошини билиб олди.

"Daily Mail" хабарига кўра, "Орхус" ярим ҳимоячига йилига тахминан 312 минг евро маош тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли англияликнинг Дания клуби билан шартномаси яна 1 йилга узайтириш имконияти билан мавсум охиригача мўлжалланган.

Уилшер ёздан бери эркин агент мақомида эди. Ярим ҳимоячи "Арсенал", "Болтон", "Вест Хэм" ва "Борнмут" клубларидаги ўйинлари орқали танилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Ўхшаш янгиликлар