Уэйн Руни: "Мбаппе Месси ва Роналду даражасига чиқиши учун МЮ ёки "Реал"га ўтиши керак"

Aslanov Jasurbek
19 дек 2022, 23:50
МЛСда иштирок этувчи "ДиСи Юнайтед" бош мураббийи Уэйн Руни Килиан Мбаппега ПСЖдан кетишни маслаҳат берди.

"Ўйлашимча, у ПСЖни тарк этиб, АПЛга кўчиб ўтиши лозим. ПСЖ йирик клуб, бироқ Килиан Лига 1да барча совринни қўлга киритган. У "Манчестер Юнайтед" ёки "Реал"га ўтиши керак.

Агар у Месси ва Роналду даражасига чиқишни истаса, МЮ ёки "Реал"дан бирини танлаши лозим" - дейди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BeSoccer

Сўнгги янгиликлар

Барча ›