Уайт: "Обамеянгнинг йўқлиги "Арсенал"нинг натижаларига таъсир қилмади"

Sherzod Nurmatov
25 дек 2021, 19:00
"Канонирлар" габонликсиз ҳам ўзлари хоҳлаган натижага эришишмоқда.

"Арсенал" ҳимоячиси Бен Уайт жамоанинг ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгсиз ўйинига юқори баҳо берди.

"Обамеянгнинг йўқлиги натижаларга таъсир қилмади. Биз яхши ўйнаяпмиз. Обамеянгнинг бўлаётган воқеалардан ҳафсаласи пир бўлгани аниқ, лекин биз бунга кўндик ва қаттиқ ишлаяпмиз. У ҳақиқатан ҳам яхши йигит, ҳаммамиз уни соғиняпмиз, аммо айни пайтда вазият шуни тазоқо этмоқда", – деди футболчи.

Обамеянг бош мураббий билан можаро туфайли Премьер-лиганинг 3 та ўйинини ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSport