"У мени урса аниқ жасадга айланаман". Сэр Алекс Фергюсоннинг энг яхши иқтибослари
24 ноя 2018 17:57
Янгиликлар
"У мени урса аниқ жасадга айланаман". Сэр Алекс Фергюсоннинг энг яхши иқтибослари
Ҳа, у ўз фаолияти билан барчага намуна бўлди. Ўртамиёна жамоани топ-даражага олиб чиқди ва мухлисларни совринларга ўргатиб қўйди. Бироқ у ташлаб кетган "зарқоғозга ўралган ширинлик" жуда ёмон аҳволда...
Мураббий матбуот анжуманларида ҳам ўзининг ажойиб иқтибослари билан ажралиб турарди. Биз ушбу гапларни сизларга эслатиб ўтишни жоиз билдик.
1. "Футбол, лаънат!" (1999 йили ЕЧЛ финалида "Бавария" устидан қозонилган ғалабадан кейин)
2. "Ушбу ўйин якунидан кейин Европа чемпионлар кубоги сиздан 6 фут тепада туради. Агарда мағлуб бўлсак, унга қўлимизнинг учини ҳам теккиза олмаймиз. Буни қўлга киритиш учун кўпчилигингизда сўнгги имкониятдир бу. Майдонда борингизни бермасдан, бу ерга қайтишни ўйламанг" (1999 йилги ЕЧЛ финалида "Бавария"га қарши ўйин танаффусидаги гап)
3. "Жамоадаги иш ҳар доим буюк футболчининг атрофида барпо этилиши керак. Бироқ ўша буюк футболчи ишлашдан тўхтамаслиги лозим"
4. "Ҳакамни мақтай олмайсан"
5. "Уни илк марта кўрганимни эслайман. Ўшанда у 13 ёшда эди ва ерда ўтирарди. Ҳудди шамолда учаётган қоғоз каби" (Гиггз ҳақида)
6. "Кулгили бўлади - кулгили вақт, мен буни шундай атайман" ("Ферги-тайм" ҳақида)
7. "Агарда унинг бўйи бир дюймга каттароқ бўлганида Британиянинг энг зўр марказий ҳимоячиларидан бири бўларди. Унинг отаси 6 фут 2 дюйм бўлса, мен болакайни текшириб кўрардим" (Гари Невилл ҳақида)
8. "Мен сизлар билан бу ҳақида гаплашмайман. У буюк футболчи. Сизларнинг барчангиз ақлингизни егансиз" (Верон ҳақида)
9. "Улар ушбу инсонни жуда ақлли деб ҳисоблашмоқда, шундайми? 5 тилда гаплашиш! Менинг қўл остимда Кот-д’Ивуардан бир бола бор, у ҳам 5 тилда гаплаша олади" (Венгер ҳақида)
10. "У ҳали янги - япон футболининг энг зўри" (кимлигини топиб кўринг)
11. "Бу йигитча оффсайдда туғилиши керак эди" (Филиппе Инзаги ҳақида)
12. "Менинг энг асосий чақирувим - бу ҳозир бўлаётган воқеалар эмас. Асосий вазифам - "Ливерпуль"нинг тепасидаги машъаласини йўқотиш. Буни бемалол ёзаверинглар"
13. "Бу жуда ҳам ғалати ҳодиса эди. Агарда буни 100 ёки миллион марта такрорлаганимда ҳам ўхшамасди" (Бэкхемга бутса отгани ҳақида)
14. "Соврин уларники, зўр жамоа ғалаба қозонди. Биз эса ҳеч нима қила олмадик" (2009 йили ЕЧЛ финалида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан кейин)
15. "Эммануэль Адебайор ва унинг агенти аввалига "Сити" кейин "Челси"га розилик берганидан кейин қўнғироқ қилди. У "Челси" ва биздан бирини танлай олмай умидсизликка тушиб турганди"
16. "Бўлди энди барча "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапириши мумкин" ("Манчестер Сити" ҳақида)
17. "Италияликлар текшириб кўриш учун бу овқатни соуснинг тагига солиш кераклигини айтишади. Улар буғли овқатнинг усталари. Улар фақатгина шуни уддалашади" (италияликлар ҳақида)
18. "Мағлубиятлар ва ғалабалар елкама-елка юришини Жозе яхши билади. Ғалаба қозонсанг кўп ҳам эхтиросга берилмаслигинг керак. Кейинчалик мағлуб бўлсанг сенга қарата банан отишади" (Жозе Моуриньо)
19. "Ҳаётим давомида бирор марта дурангга ўйнамаганман"
20. "Ҳаёт эканман, бу билан шуғулланишда давом этаман. Буни ташлашга тайёр бўлганимда эса қачон бўлишини айтмайман" (футболдан кетиши ҳақида)
21. "Менимча, сиз ҳазиллашяпсиз. Мен бу жамоани ўтказиб юборадиган масхарабозга ўхшайманми? "АПЛдан тушиб кетди!", яхши эшитилмоқда" (2007 йилда "Ливерпуль" чемпион бўлиши борасидаги саволга жавоб)
22. "Баъзида телевизорга қарайсиз ва сигирни кўрасиз. Ва ўшанда сиз бу сигир энг зўри деб атайсиз" (Уэйн Руни ҳақида)
23. "Дриблингда ҳам спритерлик тезлигида ҳам Райан исталган ҳимоячининг оёғини титратиб ўтиб кета олади"
24. "Бу футбол оламида мен кўрган фидокорликнинг энг таъсирчан намунасидир. Тўп учун пичоқнинг устига сакрашга тайёр. Тез орада у ўзига мағлуб бўлгани учун ўлиб қолса ажабмас. Бундай футболчининг олдида таъзимдаман" (Рой Киннинг ЕЧЛ ярим финалида "Ювентус"га қарши ўйиндаги иштироки ҳақида)
25. "Трансферларга жуда кўп маблағ ажратган "Манчестер Сити"дан умидлар катта эди. Бироқ улар ҳеч нима ютишмади. Баъзида шундай жанжалкаш қўшнилар билан яшашга тўғри келади. Бироқ улар билан ҳеч нима қила олмайсиз"
26. "У менинг табрикларимни ва бир эмас иккита ўпичимни қабул қилиб олиши мумкин" (2006/07 йилда "Челси"ни тўхтатиб қолган "Болтон" бош мураббийи Сэм Эллардайс ҳақида)
27. "У мен ва бошқа футболчиларга қараб кўзларини юмди. Унга қарадим ва ўйладим: ҳозир у мени урса аниқ жасадга айланаман" (кийим алмаштириш хонасида Петер Шмейхель билан бўлган мунозара ҳақида)
28. "Уэйн ҳақиқатдан ҳам художўй. Унинг нафақат қобилияти бор, ички руҳияти ҳар доим ёнади" (2004 йилда Руни билан шартнома имзоланганидан кейин)
29. "Агарда "Юнайтед" учун туғилган бир инсон ҳақида гапириш керак бўлса, Кантонани айтаман. У йўталиб, кўкрагини кериб, бошини кўтариб, ҳудди савол бераётгандек рақибга қарарди: "Ўша Кантона мен. Сен қанчалик даражада буюксан? Мен учун бу етарлими?"
Фикрлар