UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  0 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

U-21 биринчилиги. "Қўқон-1912" кичик дербида ғолиб бўлди Янгиликлар

U-21 биринчилиги. "Қўқон-1912" кичик дербида ғолиб бўлди

U-21 биринчилиги 2-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Кичик “дерби” тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа аъзолари илк дақиқалардан ташаббусга эга бўлишга интилишди.

Вақт ўтиши билан томонларни ҳужумлари хавфли кўриниш олди. 33-дақиқада Дилшод Самиқов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Ушбу вазиятда мезбонлар вакили рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳужумни гол билан якунлади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни ҳам қўқонлик футболчилар шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 63-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Ушбу вазиятда Сарвар Каримов маҳорат кўрсатди. Бўлим ўрталарига келиб усутунлик меҳмонлар томонига ўтди. Андижонликлар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Қўқонликлар эса ҳимояда ишончли ўйнашди. Айниқса, Жасур Ёқубов ишончли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумларини қайтариб турди.

Сўнгги дақиқаларда ҳар икки жамоа вакиллари кетма-кет ҳужумлар уюштиришганига қарамай, ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, "Қўқон-1912" ёшлари кичик “дерби”да ғалаба қозонишди.

U-21 Биринчилиги
2 - тур
"Қўқон-1912" - "Андижон" – 1:0 (1:0)
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе,Олим Тўйчибоев.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Гол: Дилшод Самиқов – 33.
“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 4. Бекзод Каримов, 7. Аюбхон Абдураҳимов, 9. Рамз Исақов, 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Дилшод Самиқов, 55. Абдуллох Миркомилов, 65. Жасур Ёқубов, 78. Аброр Усмонов, 79. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 96. Умид Муҳаммадалиев.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 11. Иброҳим Мухторов, 17. Иброҳим Усмонов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 70. Рустем Асанов, 97. Отабек Қодиров.
“Андижон”: 30. Акмал Ортиқов, 5. Сардор Маъруфжонов, 7. Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 10. Усмонали Исмоналиев, 11. Пўлат Шарифов, 14. Тимур Исмоилов, 17. Фарҳод Соҳибжонов,18. Машҳур Мирзаев, 19. Жамшид Ҳамидов, 21. Рустам Қучқоров, 33. Дониёр Абдуманопов.
Захира: 32. Жавоҳир Қиличев, 2. Абдулло Абдулазизов, 6. Муҳаммадкарим Тоиров, 8. Абдухалил Абдураҳимов, 9. Асил Азизов, 22. Муҳаммад Иброҳимов, 77. Бекзод Ғаниев.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика