

Демак, «E» гуруҳида Франция термаси Панама устидан зафар қучиб, кейинг босқич масаласини ижобий ҳал этди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса С.Арабистони вакиллари Малига имкониятни бой (3:4) берди. Қайд этиш жоизки, саудияликлар мазкур баҳсда 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишганди. Бироқ, рақиб аъзолари вазиятни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлиб, ғалабани илиб кетишди.

«F» квартетида эса Аргентина термаси Португалия (2:0) устидан, Ж.Корея эса ЖАРни минимал ҳисобда таслим (1:0) этди. Бу гуруҳдан плей-оффга муддатидан олдин Аргентина йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари 29-май куни бошланади.



