

Мусобақа мезбони Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Эрон, Камбоджа ва Индонезияга қарши ўтказади. Гуруҳдаги рақибимиз Эрон U-19 терма жамоасини яқинда янги мураббий Соҳраб Бахтиаризаде қабул қилиб олди. У жамоани тарк этган Сироус Поурмосави ўрнини эгаллади.
Соҳраб Бахтиаризаде футболчи пайтида ЖЧ-2006да иштирок этиб Ангола дарвозасига тўп киритган. У бунгача U-23 терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида кучли тўртта жамоа 2021 йилги U-20 жаҳон чемпионатига йўлланма олади.


