U-19 Осиё чемпионати. Мезбонларда дуранг, Японияда эса мағлубият

9 окт 2014, 19:15
Мьянмада ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионати старт олгани ҳақида хабар бердик.
Таиланд ёшлари кутилмаганда сенсация кўрсатиб, Эронни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Яна бир учрашувда эса Жанубий Корея Вьетнам устидан йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди.  

Мусобақа мезбони Мьянма эса Яман билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Япония ёшлари эса кутилмаганда Хитойга ютқазиб қўйди – 1:2.  

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳдаги илк учрашувни 10 октябрь куни Индонезияга қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

“А” гуруҳи
Эрон – Таиланд - 1:2
Мьянма – Яман 0:0

“С” гуруҳи
Ж.Корея – Вьетнам - 6:0
Япония – Хитой 1:2

Манба: championat.asia