UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  2 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  11 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  18 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15

U-17 ЖЧ. Мундиалда гол ўтказмаётган Европа вице-чемпиони ҳақида нималарни билиш лозим? Янгиликлар

U-17 ЖЧ. Мундиалда гол ўтказмаётган Европа вице-чемпиони ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионати доирасида нимчорак финал учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионатларидаги иштирок

Франциялик ўсмирлар саккизинчи маротаба ўз ёш тоифасидаги мундиалда иштирок этмоқда. "Темир хоним" қад ростлаган мамлакат вакиллари 2001 йил Тринидад ва Тобаго яшил майдонларида ўтказилган турнирда шоҳсупага кўтарилишган. Сўнгги мусобақада эса учинчи ўрин соҳибига айланган.

Саралаш босқичи

Франция Европа чемпионати орқали мундиал йўлланмасини қўлга киритган беш жамоадан бири бўлди. Гуруҳ босқичида Шотландия (3:1), Германия (1:3), Португалия (1:1) билан қарама-қаршиликда 2-ўринни эгаллаган французлар чорак финалда Англия (1:0), ярим финалда эса Испания (3:1)ни таслим этди. Қитъа турнири финалида эса Германия билан асосий вақтда 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди, бироқ пенальтилар сериясида (4:5) имкониятни бой бериб қўйди.

Таркиб

Жан Люк Ваннуки мундиалга қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар

ЭРГНИ Пол (Гавр), НИФЛОР Матис (Тулуза), ВИЭЛ Тимоте (Аяччо).

Ҳимоячилар

ТИТИ Иванн (Троя), САНГУИ Нҳоа (Реймс), МЕУПИЮ Бастиен (Нант), КАЙ САНДА Йоахим (Валансьен), ЗАГЕ Йорам (ПСЖ), САДИ Аймен (Валансьен), ТЧАПЧЕТ Артур (Реймс)

Ярим ҳимоячилар

ФЕРРО Нолан (Страсбург), БУАБРЕ Саймон (Монако), БУНЕБ Исмоил (Валансьен), СИЛЛА Фоде (Ланс), АМУГУ Матис (Сент-Этьен).

Ҳужумчилар

ИССУФУ Янис (Монпелье), ЛАМБУРД Матис (Ренн), ГОМИС Тидиам (Кан), ДИАЛЛО Тидиан (Страсбург), БУШЕННА Муҳаммад-Амин (Клермонт), ТИНКРЕС Жоан (Монако).

Жорий мусобақадаги иштирок

Иштирокини "E" гуруҳидан бошлаган Франция Буркина-Фасо (3:0), Жанубий Корея (1:0) ва АҚШ (3:0)ни мағлуб этиб, пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. Нимчорак финалда эса улар Сенегал билан 0:0 ҳисоби қайд этди, бироқ пенальтилар сериясига кўра устун келди. Шуни таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳозирга қадар асосий вақт давомида ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказиб юбормади.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Франция U-17 мураббийи қандай фикрда?

"Ўзбекистон қандай ўйин намойиш этишини билмайман. Улар биз учун янгича жамоа саналади. Ўзбекистон Англияни мағлуб этган бўлса, бу уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолат беради. Бўлажак рақибимиз иштирокида ўйинларни томоша қиляпмиз. 

Сенегалга қарши ўйинда назоратни қўлга олганимизга қарамай, тўпни кўп маротаба йўқотдик. Кейинги беллашувда бундай ҳолатга йўл қўймаслигимиз шарт. 

Учрашувда ҳар қанақа вазият бўлиши мумкин. Шу боис, машғулотларда ҳар қандай сценарийдаги ҳолатга тайёргарлик кўрамиз", - деди Жан Люк Ваннуки.

Эслатиб ўтамиз, U-17 жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Франция — Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика