Умар Эшмуродов: "Иккинчи даврадаги мақсадларимиз катта"

Iskandarov Abdulaziz
17 июл 2026, 08:51
Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг 12-турида меҳмонда "Бунёдкор"ни енгди (3:1).

Учрашувдан сўнг жамоа етакчиси Умар Эшмуродов фикрларини билан ўртоқлашди. 

​"Иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўрдик. Олдимизда турган мақсадларимиз катта, чунки ҳали олдинда Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛ (Осиё Чемпионлар Лигаси) ўйинлари ҳам бор. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаб олдик ва шу руҳда давом этмоқчимиз. Бугунги иссиқ об-ҳаво ўйинга бироз таъсир қилди, шунга қарамай, жамоамиз мазмунли ўйин намойиш эта олди."

​— Бугун "Бунёдкор" ўзига ўхшамади, "Насаф" эса иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира олди. Бу нима билан боғлиқ?

— Демак, бизнинг жисмоний ҳолатимиз рақибникидан кўра яхшироқ бўлган.

​— Жаҳон чемпионати ўтган муҳташам ареналардаги ўйинлардан сўнг Суперлига сизга қандай кўринди?

— Тўғрисини айтсам, фарқи ер билан осмонча. Бугун стадион шаҳардан бироз узоқда жойлашгани сабабли мухлислар ҳам камроқ ташриф буюришди. Агар ўйин Қаршида ёки "Бунёдкор"нинг асосий стадионида бўлганида, мухлисларимиз анча кўпроқ келган бўларди.

​— Жамоалар ўртасидаги охирги 7 та учрашувнинг 6 тасида дуранг қайд этилганди. "Бунёдкор" сизлар учун ноқулай рақибми?

— Илгари иккала клубнинг ҳам ҳомийси битта ташкилот эди. Ўйинларда принципиаллик жуда юқори рол ўйнарди. "Бунёдкор"га қарши баҳсларда доим қийналганмиз. Бугун эса ўша ёқимсиз анъанага чек қўя олдик.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›