Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"
29 янв 07:53
Янгиликлар
Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"
Қаршининг "Насаф" жамоаси айни пайтда Анталияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Жамоа кеча "Иртиш"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Айтиб ўтиш жоизки, кеча Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланди. Қуръага кўра, "аждарлар" мавсумни "Хоразм"га қарши ўйин билан бошлайди. Тайёргарлик ҳақида "Насаф" сардори Умар Эшмуродов фикрлари билан бўлишди.
"Қуръа ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳамма жамоалар муносиб тайёргарлик кўрмоқда. Таркибни яхши футболчилар, керак бўлса легионерлар билан тўлдирмоқда. Бу йилги Суперлига ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўтишини кутмоқдаман",- дейди Умар Эшмуродов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар