UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Расман: "Атлетико" Бразилияда ижарада ўйнаётган футболчисини ортга қайтаради  0 12:03Улуғбек Мирзаев: "Бунёдкор"нинг 15 йиллигида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ футболчилари ўзаро ўйнашади"  4 12:02Карикатура: Златан "Милан"нинг асосий ўйинчисими?  0 11:48Olamsport: Эртанги UFC турнири, Хабибни америкалик курашчилар билан таққослашди ва бошқа хабарлар  0 11:41Акмал Шораҳмедов: "Хотиржамликка берилмасдан, масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб, берилган имкониятни қадрига етишимиз керак"  0 11:35Махрез: "Ҳозир ЧЛни ютишнинг айни вақти. Бу учун бизда ҳамма нарса бор"  1 11:12ПФЛ: Республика Махсус Комиссиясининг мазкур қарори футболимиз жамоатчилиги учун жуда қувончли хабар бўлди  0 11:11Испанияда мухлисларнинг стадионга қачон қайтиши маълум бўлди  1 10:48"Бавария" бир йил олдин 80 миллионга харид қилган ўйинчисини Сане билан бўладиган битимга қўшишга тайёр  3 10:24К-лига. Бугун Турсунов ва Ашурматов жамоалари ўйнайди  3 10:01Машарипов "Трабзонспор"га ўтмайди, унинг нархи туркларни шокка туширди  81 10:00Бундеслига. "Фрайбург" - "Байер Леверкузен" 0:1  0 09:57Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 73 ёшда!  11 09:50“Милан”га “Бёрнли” футболчиси керак   2 09:44Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат  16

Тьюрам, Йовелич, Сков, Шкири... Бундеслиганинг истиқболи порлоқ ёш футболчилари Янгиликлар

Тьюрам, Йовелич, Сков, Шкири... Бундеслиганинг истиқболи порлоқ ёш футболчилари

Трансфер бозори ёпилгач, ундаги харидларни таҳлил қилиш жараёнида барчамиз катта-катта миллионларга эътибор қаратамиз.

Аммо шундай харидлар ҳам амалга оширилдики, футбол бозорининг бугуни учун камтарона маблағ эвазига амалга оширилган бўлсада, бизга жуда ҳам кўп нарсаларни ваъда қила олади. Қуйида Бундеслиганинг янги мавсумида порлаши кутилаётган немис футболидаги янги номлар билан танишинг.

Элье Шкири («Кёльн»)
Қайердан келди:
«Монпелье»
Трансфер баҳоси: 6 млн. евро
Элье Шкири ҳам Себастиан Борнау каби «Кёльн»нинг қимматли харидларидан бири бўлди. Ахим Байерлорцер мураббийлигидаги янгиланган жамоанинг асосий юлдузларидан бири айнан тунислик футболчи бўлиши кутилмоқда. Ҳамма жамоа етакчилари сифатида Энтони Модест ва жамоа тўпурари Симоне Теродделарнинг ҳаракатларини кузатиш қизиқарли бўлишини таъкидлаяпти, аммо биз тунислик Элье Шкирининг жамоа юрагига айланишига аминмиз.



Кристофер Нкунку («Лейпциг»)
Қайердан келди:
ПСЖ
Трансфер баҳоси: 13 млн. евро
Кристофер Нкунку – нафақат «Лейпциг», балки бутун Германия чемпионатининг энг ёрқин трансферларидан бири бўлди. Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси «ПСЖ»нит арк этиб, Бундеслига чемпионлиги учун кураш олиб боришга қарор қилди. Нкунку кўп қиррали, тезкор ва техникали футболчи ҳисобланади. Бу сифатлар жамоа мураббийи Юлиан Нагелсманн учун жуда муҳимдир. У Нкункуни Юссуф Поулсен ва Тимо Вернерларга қўшиб Бундеслиганинг «дахшатли» ҳужум триоларидан бирига асос солмоқчи.



Роберт Сков («Хоффенхайм»)
Қайердан келди:
«Копенгаген»
Трансер баҳоси: 10 млн. евро
Роберт Сковнинг АПЛ клубларидан бирига ўтиши ҳақида кўплаб тахминлар бор эди, бироқ «Хоффенхайм» жамоаси барчада тезкор чиқиб қолди. Даниялик футболчи халқаро турнирлар йўлланмаси учун кураш олиб борадиган жамоа сафига кўчиб ўтди. Жамоа асосий футболчиларини йўқотган бўлса ҳам, пастга шўнғишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун ҳам жамоа раҳбариятининг Сковдан умидлари катта.



Деян Йовелич («Айнтрахт»)
Қаердан келди:
«Црвена Звезда»
Трансфер баҳоси: 4 млн. евро
Ўтган мавсум «Айнтрахт» клуби сафида «йиртқичлик» хусусиятини тўла намойиш қилган Лука Ёвич жамоани тарк этгач, раҳбарият Деян Йовельични олиб келди. Бу футболчи 20 ёшда бўлиб, Сербиянинг барча ёшдаги терма жамоалари сафида ўйнаб чиқишга улгурган. У ҳам Лука Ёвич каби «Црвена Звезда» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳикоя такрорланадими? Айтиш қийин. Аммо, таъкидлаш керакки, Деян Белград клуби сафида ҳар икки ўйиннинг бирида гол уриб келган.




Маркус Тюрам («Боруссия» Мёнхенгладбах)
Қайердан келди:
«Генгам»
Трансфер баҳоси: 9 млн. евро
Афсонавий Лилиан Тюрамнинг ўғли Маркус икки йил франция чемпионатида фаолият олиб борди. Энди эса ҳамюрти Франк Рибери каби Бундеслигада ўз тарихини яратишга ҳаракат қилиб кўради. Италияда туғилган француз жисмонан бақувват ва жуда ҳам тезкор ҳисобланади. Унга «Боруссия» Мёнхенгладбахнинг янги етакчиси сифатида қарашмоқда. Эҳтимол, у отасининг ютуқларидан ҳам кўпроғига эриша олар.



Хавьер Шлагер («Вольфсбург»)
Қайердан келди:
«Зальцбург»
Трансфер баҳоси: 15 млн. евро
Хавьер Шлагер «Вольфсбург»га кўчиб ўтгач, Бундеслига яна бир техник жиҳатдан етук футболчи билан бойиди. Чапақай футболчи «Зальцбург» таркибида майдонни кўра олиш сифати билан ҳам ажралиб турарди. Бу каби сифатлари унга универсаллик бахш этади. Австриялик футболчи нафақа ҳужумда, балки ҳимояда ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш эта олади.



Диади Самассеку («Хоффенхайм»)
Қайердан келди:
«Зальцбург»
Трансфер баҳоси: 12 млн. евро
Ўтган мавсум «Залсбург» сафида Шлагер плеймейкер зонасида ҳаракатланган бўлса, Самассеку унинг ортида – майдон марказини назорат қиларди. Кўпчилик уни Наби Кейтага қиёсламоқда, лекин у кўпроқ Нголо Кантега ўхшайди. Илгари у ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлгани туфайли ажойиб техника соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, Самассекунинг энг катта ютуғи ўткир қарши ҳужумларни бошлай олишидир. 23 ёшли футболчи жисмонан жуда бақувват эмас, аммо бу унинг вазифаларини аъло даражада бажариши учун тўсқинлик қила олмайди.




Мусса Диаби («Байер»)
Қаердан келди:
ПСЖ
Трансфер баҳоси: 15 млн. евро
Биз «ПСЖ»нинг оламшумул харидлар қилишига ўрганиб қолдик, аммо парижликлар мамлакат футболининг ёш истеъдодларини қадрлашни унутиб қўйишган. Парижликлар академиясининг сўнги ютуқларидан бири – Мусса Диабидир. 20 ёшли футболчида ажойиб тезлик ва голга харислик сифатлари мужассамлашган. Шубҳасиз, у «Байер» сафида Леон Бейли ва Кай Хаверцлар билан бирга ажойиб триони шакллантиради.




Ханнес Вольф – («РБ Лейпциг»)
Қайердан келди:
«Зальцбург»
Трансфер баҳоси: 12 млн. евро
Вольф ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жароҳат орттириб олгач, Бундеслигада дарров порлаш имконидан маҳрум бўлди. Бироқ, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди: «Лейпциг» раҳбарияти истиқболи энг порлоқ футболчилардан бирини сотиб олганини яхши билади. Эслатиб ўтамиз, ҳужумкор ярим ҳимояҳи бугунга қадар 89 марта «Зальцбург» сафида майдонга тушишни уддалаганди.





Юқорида санаб ўтилган номлар яқин келажакнинг энг ёрқин юлдузларига айланишлари мумкин. Зеро, жамоалар уларга катта умид боғлашган. Бу йигитлар яна бир бор футболда ҳамма нарса пулга боғлиқ эмаслигини яна бир марта исботлаб беришса, ажаб эмас. Германия чемпионатини кузатиш баробарида бу йигитларнинг ҳаракатларига баҳо беришни ҳам унутманг.



Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг