

"Биз қаттиқ ишладик, аммо эркинлик ва ритм етишмади. Ўйиннинг боши бироз асабий кечди. Бизда оддий ҳаракатлар ҳам кўнгилдагидек чиқмади.
Ушбу мусобақа финалига чиқиш - клуб учун муҳим. Биз хеч қачон клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқмаганмиз. Шунинг учун ҳам футболчилар босимни ҳис қилишди. Аммо улар яхши ҳаракат қилиб, гол ўтказмай ўйинни тугатишди. Бизда иккинчи голни уришга ҳам имкониятлар бўлганди.
Танаффусда Томас билан гаплашдик. У асабийлашаётганимиз ва оддий вазиятларда тўп йўқотаётганимизни айтди.
Умид қиламизки, у тезроқ сафимизга қайтади. Биз уни кутяпмиз. Ишонаманки, у финалгача учиб келади", - деди Лев.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель коронавирусга мусбат тест топширгани учун айни пайтда клуб билан бирга эмас.



