

Мюнхенликлар Бундеслиганинг 29-турида "Майнц"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Улар янги мураббий қўл остида ўтказган 7та ўйиннинг 3тасида очкосиз қолишди.
"Ҳозирча мен мураббий эканман, барча масъулиятни ҳис қиламан. Бир кун ёки бир йил ишладимми, фарқи йўқ. Биргаликда вазиятни таҳлил қиламиз.
Баҳонага ҳожат йўқ. Мавсумнинг иккинчи қисмида жуда кўп очко йўқотдик. Бутун баҳс давомида керакли ўйинни кўрсата олмаяпмиз" - дейди Тухель.



