

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
"Семинарда мусобақа ташкилотчилари Жаҳон чемпионатига доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт ва медиа бўйича маълумотлар тақдим этмоқда.
Бугун ана шундай семинар Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иштирокида бўлиб ўтди.
Хусусан, ҳакамликдаги янги ва замонавий қоидалар бўйича ўтмишнинг таниқли рефериларидан бири Жунайд Чақир томонидан тушунтиришлар бериб ўтилди" - дейилади ЎФА хабарида.









