

"Мен футбол тактикаларини "Атлетико"да ўрганганман. Ўйинга тактик жиҳатдан тайёргарлик кўрмас экансан, уни 0:2дан бошлайсан.
Симеоне туфайли Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Челси"га қарши ўйин учун ажойиб тайёргарлик кўргандик.
У бизларга Азар чап қанот ҳимояга қайтмаслигини ва мудофаага ёрдам бермаслигини айтганди.
Бизнинг ўнг қанот ҳимоячимиз Хуанфран эса 3 марта ўтиб кетди. Азар эса унинг ортидан югурмади. Биз учта гол урдик ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик", - дейди Туран.
ЧЛнинг 2013/14 йилги мавсум ярим финал ўйинининг дастлабкисида "Атлетико" ўз уйида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ва жавоб ўйинида, Лондонда "Челси"ни 3:1 ҳисобида таслим этган. Туран эса бу ўйинда ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйганди.



