

"Қизилқум"га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаган Омонов учрашув давомида бир неча бор сейв амалга оширишга муваффақ бўлди. "Бухоро" жамоаси ўз уйида ишлаган 3 очкода дарвозабоннинг хизмати жуда катта бўлди. Шу тариқа Асилбек Омонов тур дарвозабони дея эътироф этилди.



