UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Осиё Кубоги. Амалдаги ғолиб — Япония гуруҳда қолиб кетди!  1 17:52Ўзбекистон Кубоги. "Наманган" ФА - "Хоразм" 1:4   0 17:40Мадридда "Мбаппе қонуни" қабул қилинади  9 16:53"Ньюкасл" эшитишда нуқсони бор мухлислар учун махсус либослар таклиф этади  0 16:05Таҳлил. Баҳорги уйғониш азоби. Уйқудаги "қалдирғоч", кубокни қиздираётган "Қизириқ" ёхуд Бердиевнинг калити Бабаянда   2 15:42Ўзбекистон Кубоги. "Наманган" ФА - "Хоразм": Асосий таркиблар маълум  1 15:24Марказий Осиё. "Актобе" лидерга айланди, "Абдиш-Ата" ўйини қолдирилди, "Аркадағ" эса қийин ғалабага эришди  4 14:54Абрахам 10 ойдан сўнг яна "Рома" асосий таркибида майдонга тушиши мумкин   4 14:33Илкай Гюндоган "Атлетико Мадрид"га ўтишни истайди  7 13:55"Шўртан" "Жайҳун"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:33Жуд Беллингем "Реал"даги биринчи мавсумидаёқ Руд ван Нистелрой ва Зиданга етиб олди  6 13:10Корея Республикаси – Қирғиз Республикаси учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  1 12:50"Навбаҳор"ни "ўлим гуруҳи"да кейинги босқичга олиб чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  13 12:32Тиаго Силва: "Бир қарорга келдим"  0 12:11"Штутгарт" бош мураббийи "Бавария"га ўтадими? Мутахассис саволга жавоб берди  1

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди

2022 йилдан буён икки сайт ҳамкорликда Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда.

Сўровномада Championat.Asia ходимлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими вакиллари ва таклиф этилган эксперт иштирок этади. Бу сафар эксперт сифатида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ дарвозабони Элдорбек Суюнов қатнашди.

Март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббйи деб «Андижон» устози Александр Хомяков тан олинди. У 65% овоз олди, унинг энг яқин таъқибчиси (Александр Стоймирович «Локомотив») – 19% овоз олди. Хомяков қўл остида «Андижон» чемпионатнинг дастлабки 4 та турида 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 8 очко тўплаган жамоа мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада «Навбаҳор» ҳужумчиси Тома Табатадзе ғолиб чиқди. Грузиялик ҳужумчи дастлабки 4 та ўйинда рақиблар дарвозасига 6 та гол урди. Табатадзега 35% овоз берилди. Иккинчи ўринни (27% овоз) «Андижон» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов эгаллади, у 4 та турда 4 марта голли узатмани амалга оширди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
03 апр 11:44:12
HAVASKOR JURNALIST
А.А фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бектимир 8 ракамдаги терпилами
Siz aytgan Farxod Bekmurodov
   
02 апр 14:02:59
Tiki taka
Матбуот анжуманини ёзинглар трансляция бўлмаганига яраша
-1   
02 апр 15:44:32
А.А
Шу Андижон Бунедкор уйинидаги холатларни текшириляптимикин усмонали йук жойда кизил ишлаганини
-1   
02 апр 15:43:04
А.А
Бектимир 8 ракамдаги терпилами
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика