

Маълум бўлишича, футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси асосий даъвогар бўлиб турибди. Уэльслик футболчи бунгача АПЛда ўйнаган. Шу сабабли ҳам "шпорлар" унинг жамоага киришиб кетишига ишонишмоқда.
Рэмзи бу мавсум барча мусобақада 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.




