"Тоттенхэм" собиқ посбони: "Клуб Коутиньо учун бир неча ўйинчиларни сотиб юбориши керак"

Alisher
25 мар 2020, 16:47
"Тоттенэм" ва Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони Пол Робинсон "шпорлар"га маслаҳат берди.

Унинг фикрича, клуб "Бавария"да ижарада ўйнаётган "Барселона" хавбеки Филиппе Коутиньо учун курашга киришиши керак.

"У АПЛдаги жадвалнинг юқорисида кетаётган 6 клубдан бирига, жумладан "Тоттенхэм"га ҳам ўтиши мумкин. У яхши ўйинлар кўрсатганини "Ливерпуль"да кўришимиз мумкин. У "Барселона"да ҳамма кутган ўйинни намойиш қила олмади.

Премьер-лига унинг учун ажойиб вариант бўлиши мумкин. Агар "Тоттенхэм" бундай даражадаги ўйинчи учун рақобатлашмоқчи бўлса, унда бир неча ўйинчиларни сотиб юбориши керак", - дейди Робинсон.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›