"Тоттенхэм" ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
15 апр 2020, 12:26
"Тоттенхэм" ПСЖ ҳимоячиси Тома Мёньега қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, футболчининг ўзи Париж клуби билан шартномасини узайтиришни хоҳлайди, аммо унинг келажаги ҳозирча сўроқ остида турибди.

Футболчига қизиқаётган жамоалар орасида "Интер", "Манчестер Юнайтед" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари ҳам бор.

28 ёшли бельгиялик жорий мавсум ПСЖ либосида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этган.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Getfootballnewsfrance.com.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›