

Италияликнинг амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунига етади ва "шпорлар" 53 ёшли мутахассисга узоқ муддатли янги келишув таклиф қилишга тайёр.
Антонио Контенинг қарори "Тоттенхэм" трансфер бозорида қандай ишлашга шайлигига боғлиқ бўлади. Италиялик бир неча бор жамоанинг ўсиши учун жиддий кучайиш кераклигини айтганди.
"Тоттенхэм" Антонио Конте қўл остида 58 та ўйин ўтказди. Лондон клуби бу ўйинларда 33 та ғалаба, 9 та дуранг ва 16 та мағлубият қайд этди.



