

Эслатиб ўтамиз, Англияда трансфер ойнаси 9 август куни ёпилади.
"Трансфер бозори ёпилгунига қадар янги футболчилар билан шартнома тузамизми ёки йўқ, билмайман. Ҳозирча шунинг устида ишлаяпмиз. Футболчиларнинг сони ёки муддатни аниқ айта олмайман.
Трансфер ойнаси тез орада ёпилади, аммо клуб сифатни ошириш, янги футболчилар харид қилиш учун бор кучини ишга солмоқда. Янги мавсумда истаганимизга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз" - дейди Почеттино.



