“Тоттенхэм” Это’О учун кураш олиб боради
19 авг 2013 10:23
Янгиликлар


“Тоттенхэм” Это’О учун кураш олиб боради
“Анжи” клуби ҳужумчиси Самюэль Это’О билан яна бир Англия клуби қизиқиб қолди.
“Челси” ва “Манчестер Юнайтед”дан ташқари камерунлик 32-ёшли футболчини “Тоттенхэм” клуби ҳам ўз сафига қўшиб олишни истаяпти.
Ўтган ҳафта футболчининг агенти Лондонда 3 инглиз клуби билан музокаралар олиб борган, деб хабар беради Sky Sports Italia мухбири Жанлука Ди Марцио.
Аввал футболчига “Интер” ва “Рома” клублари ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабар чиққан эди.

Фикрлар