


Клублар ўртасидаги шартномада уэльслик футболчининг ижарасини яна бир мавсумга узайтириш тўғрисидаги банд мавжуд. Шунингдек, "Тоттенхэм" Бэйлнинг тўлиқ трансфер ҳуқуқини харид қилиши мумкин. "Реал Мадрид" ўз футболчисини атиги 15 млн еврога баҳолаяпти, бу миқдор "шпор"лар учун маъқул бўлиши кутилмоқда.



