"Реал" Эдуарду Камавинга учун нарх белгилади

2 июл 2026, 18:54
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Эдуарду Камавингани қанча суммага сотишга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Қаймоқранглилар" француз хавбеки учун 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, "Реал" ярим ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олишга "Интер" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирмоқда. Бундан олдин Мадрид клуби Камавингани Родри трансферининг бир қисмига айлантириш учун унинг хизматларини "Манчестер Сити"га ҳам таклиф қилган эди.

Ўтган мавсумда Камавинга "Реал" таркибида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Мадрид клуби мавсумни совринсиз якунлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS