ФИФА Танташев Олисега кўрсатган сариқ карточкани бекор қилмади

Aslanov Jasurbek
8 июл 2026, 21:09
ФИФА Парагвайга қарши ўйинда Олисе олган сариқ карточкани бекор қилмади.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Майкл Олисенинг сариқ карточкаси ўз кучида қолганини маълум қилди. Аввалроқ Франция футбол федерацияси (FFF) ФИФАга ЖЧ-2026 1/8 финалида Парагвайга қарши ўйинда (1:0) вингер олган сариқ карточкани бекор қилиш бўйича сўров юборган эди.

Франциялик футболчи ўйиннинг 97-дақиқасида ҳакам Илгиз Танташевдан Матиас Галарса Фонда билан бўлган тўқнашув учун огоҳлантириш олганди. Шу билан бирга, видеотакрорларда Олисе рақибига тегмаганини кўриш мумкин. "Бавария" ўйинчиси Галарса олдида бармоғини лабига қўйган (жим бўлиш ишораси), шундан сўнг парагвайлик футболчи майдонга йиқилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда (2:0) қизил карточка олган АҚШ терма жамоаси футболчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификациясини бекор қилганди.

"Сариқ карточка билан боғлиқ вазият ўзгармади: бугун эрталаб биз ФИФАдан билдиришнома олдик. Ўйиннинг ўзига келадиган бўлсак, Марокаш — бу Парагвай эмас. Биз марокашликлар билан тўрт йил олдин ўйнаганмиз, қолаверса, улар Африка кубоги финалига қадар етиб боришди. Уларнинг сафида ажойиб ўйинчилар бор, бу тўпни назорат қилишни ва ҳужум қилишни ёқтирадиган жамоа. Улар жуда юқори савияга эга", — деди Дешам матбуот анжуманида.

Эртага Франция ЖЧ-2026 чорак финалида Марокашга қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›