

Бу ҳақда “Sky Sport” маълум қилди.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчи билан битимни узайтириш бўйича дастлабки музокаралар бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, Олисенинг ўзи "Бавария"ни фақат "Реал"га ўтиш учунгина тарк этишга тайёр. Агар Мадрид клуби томонидан аниқ қадамлар ташланмаса, футболчи катта эҳтимол билан мюнхенликлар билан яхшиланган шартлар асосида битимни узайтиради.
Олисе 2024 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Франциялик футболчи 2026/27 йилги мавсум жамоа таркибида барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та тўп киритди ва 4 та голли пас узатди.



