

"Тоттенхэм" клуби Педро Поррони "Спортинг"дан 40 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди. Ушбу жараён футболчининг ижара шартномасидаги сотиб олиш мажбурияти ҳақидаги банд орқали амалга ошди.
Маълумот учун, Порро ўтган мавсумни "шпорлар" таркибида ижарада ўтказди. У 15 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришни уддалади.



