UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  0 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  4 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  4 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:12ФИНАЛ. "Йокогама Маринорс" - "Ал Айн"  9 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  11 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  7

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью Янгиликлар

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи турда Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Дарҳақиқат майдонда шу куни икки мамалакат футболидаги даража яққол ифодасини топди. Футболчиларнинг маҳорати ва техникаси борасида ҳам бизнинг йигитлар рақибдан устун эканликларини кўрсатишди. Якунда бу ҳисобда ҳам акст этди, 6:0. Ушбу учрашувдан сўнг Бангладеш олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Раҳмат Миани суҳбатга чорладик. Одатда бирор халқаро учрашувда рақиб жамоа аъзосининг фикрлари доим қизиқ чиқади, ундан футболимиз ҳақида ҳам сўраб олиш имкони бўлади. 

- Саралаш баҳслари дастлаб Қувайт мамлакатида ўтиши кўзда тутилганди. Лекин якунда мезбонлик Ўзбекистонга берилди. Мослашиш ва мусобақа ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Мусобақада рақобат яхши. Муҳит ҳам ёмон эмас. Гарчи Тошкентда совуқ ҳаво ҳукмронлик қилаётган бўлсада, мослашиб олдик. Турнир Қувайтда ўтганида яхши бўлар эди. Чунки биз иссиқ иқлимга мослашганмиз. Умуман олганда ҳаммаси кўнгилдагидек. 

- Ўзбекистон билан ўйинда даража, маҳоратдан ташқари яна қандай фарқлар асосий планга чиқди?

- Ҳа, бир нечта аниқ фарқлар кўзга ташланди. Бизда 8-9 ёшдаги болалар тўпни яхши тўхтатишни ва алдаб ўтишни билишмайди. Шунда муаммолар бор. Ўзбекистонда яхши клублар бор, академияларга эга. Ўйлайманки бизда ҳам келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Бизнинг мамлакатимиз ўзгармоқда, ривожланиш босқичида. Ички чемпионатимиз олдингига қараганда курашчанроқ. 

- Тошкентда ўтаётган турнирдаги ташкилотчилик, яратиб берилган шароитлар борасида фикрингиз қандай?

- Ташкилотчилик жуда яхши. Қолган нарсалар эса расмиятчилик. Шу боис ортиқча тўхталмоқчи эмасман. 

- Биламизки, Бангладеш чемпионатида бир неча нафар ўзбекистонлик футболчилар тўп тепади. Уларнинг қай бирларини танийсиз?

- Ҳа, бу ҳақида биламан. Масалан Сирожиддин Раҳматуллаев, Отабек Валижонов. Улар яхши савиядаги футболчилар. Сирожиддин билан ўтган мавсумда бирга ўйнадик. У мени жамоада аскар, деб чақирарди (кулади). 

- Савия ҳақида гапирдингиз. Бангладеш чемпионатининг савияси Ўзбекистонникидан юқори эмас. Лекин сўнгги йилларда катта пуллар эвазига хорижлик футболчиларни қизиқтира оляпти. Кучли мураббийлар ҳам Бангладеш клубларида фаолият олиб борди. Белгиялик Пол Пот, Реза Паркаш ва ҳоказо. Демак бугунги кунга келиб катта пул савияни ҳам ортда қолдиряпти...

- Аслида футболда пул муҳим ҳисобланади. Бангладешда юқори маош ҳисобига кўплаб яхши футболчиларни таклиф қилишмоқда. Бизнинг лигамизга кучли футболчилар келса, маҳаллий ўийнчилар ҳам ўсишга эришади. 

- Ўзбекистон сафида Бангладешга муаммо туғдирган футболчи ким бўлди?

- Менимча олтинчи рақамдаги (Тимур Мамасидиқов) футболчини айта оламан. Ҳақиқатдан ҳам майдонда анча фаол ҳаракат қилди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика