UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  4 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:20Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  15 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  7 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  30

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью Янгиликлар

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи турда Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Дарҳақиқат майдонда шу куни икки мамалакат футболидаги даража яққол ифодасини топди. Футболчиларнинг маҳорати ва техникаси борасида ҳам бизнинг йигитлар рақибдан устун эканликларини кўрсатишди. Якунда бу ҳисобда ҳам акст этди, 6:0. Ушбу учрашувдан сўнг Бангладеш олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Раҳмат Миани суҳбатга чорладик. Одатда бирор халқаро учрашувда рақиб жамоа аъзосининг фикрлари доим қизиқ чиқади, ундан футболимиз ҳақида ҳам сўраб олиш имкони бўлади. 

- Саралаш баҳслари дастлаб Қувайт мамлакатида ўтиши кўзда тутилганди. Лекин якунда мезбонлик Ўзбекистонга берилди. Мослашиш ва мусобақа ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Мусобақада рақобат яхши. Муҳит ҳам ёмон эмас. Гарчи Тошкентда совуқ ҳаво ҳукмронлик қилаётган бўлсада, мослашиб олдик. Турнир Қувайтда ўтганида яхши бўлар эди. Чунки биз иссиқ иқлимга мослашганмиз. Умуман олганда ҳаммаси кўнгилдагидек. 

- Ўзбекистон билан ўйинда даража, маҳоратдан ташқари яна қандай фарқлар асосий планга чиқди?

- Ҳа, бир нечта аниқ фарқлар кўзга ташланди. Бизда 8-9 ёшдаги болалар тўпни яхши тўхтатишни ва алдаб ўтишни билишмайди. Шунда муаммолар бор. Ўзбекистонда яхши клублар бор, академияларга эга. Ўйлайманки бизда ҳам келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Бизнинг мамлакатимиз ўзгармоқда, ривожланиш босқичида. Ички чемпионатимиз олдингига қараганда курашчанроқ. 

- Тошкентда ўтаётган турнирдаги ташкилотчилик, яратиб берилган шароитлар борасида фикрингиз қандай?

- Ташкилотчилик жуда яхши. Қолган нарсалар эса расмиятчилик. Шу боис ортиқча тўхталмоқчи эмасман. 

- Биламизки, Бангладеш чемпионатида бир неча нафар ўзбекистонлик футболчилар тўп тепади. Уларнинг қай бирларини танийсиз?

- Ҳа, бу ҳақида биламан. Масалан Сирожиддин Раҳматуллаев, Отабек Валижонов. Улар яхши савиядаги футболчилар. Сирожиддин билан ўтган мавсумда бирга ўйнадик. У мени жамоада аскар, деб чақирарди (кулади). 

- Савия ҳақида гапирдингиз. Бангладеш чемпионатининг савияси Ўзбекистонникидан юқори эмас. Лекин сўнгги йилларда катта пуллар эвазига хорижлик футболчиларни қизиқтира оляпти. Кучли мураббийлар ҳам Бангладеш клубларида фаолият олиб борди. Белгиялик Пол Пот, Реза Паркаш ва ҳоказо. Демак бугунги кунга келиб катта пул савияни ҳам ортда қолдиряпти...

- Аслида футболда пул муҳим ҳисобланади. Бангладешда юқори маош ҳисобига кўплаб яхши футболчиларни таклиф қилишмоқда. Бизнинг лигамизга кучли футболчилар келса, маҳаллий ўийнчилар ҳам ўсишга эришади. 

- Ўзбекистон сафида Бангладешга муаммо туғдирган футболчи ким бўлди?

- Менимча олтинчи рақамдаги (Тимур Мамасидиқов) футболчини айта оламан. Ҳақиқатдан ҳам майдонда анча фаол ҳаракат қилди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика