UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. "Саутгемптон" - "Эвертон" 2:0  0 21:56Стефано Пиоли: "Тонали "Милан"нинг етакчисига айланишига ишонаман"  2 21:48Зидан "Реал"да қолади (El Transistor)  1 21:37"Милан" Алессио Романьоли билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:34Бундеслига. "Вольфсбург" мавсумда илк бор ғалаба қозонди  0 21:26АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Ньюкасл": асосий таркиблар маълум  0 21:17А Серия. "Наполи" сафарда ғалабага эришди  0 21:09Пахтачи туманидаги стадион қаровсиз аҳволга келиб қолди  2 21:06Olamsport: Хабиб жанггача оёғини синдириб олган экан, Гэтжи йиғлаётган Хабибга нима деди?  0 21:05АПЛ. Турнир жадвалини бошқараётган "Эвертон" мағлубиятга учради   12 21:02Coca Cola Суперлигаси. 20-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5  4 20:52Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"  0 20:46Азар "Боруссия"га қарши ўйнаши мумкин. "Қироллик клуби" қайдномаси билан танишинг  4 20:42РПЛ. "Ростов" ўз майдонида аутсайдерга мағлуб бўлди  6 20:35Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик"  0

Тошкентда туғилди, "Спартак" юлдузига айланди, кейин тўсатдан ғойиб бўлди. Андрей Пятницкий ҳозир қаерда? Янгиликлар

Тошкентда туғилди, "Спартак" юлдузига айланди, кейин тўсатдан ғойиб бўлди. Андрей Пятницкий ҳозир қаерда?

1990 йиллар бошидаги унутилмас "Спартак"нинг ҳар бир чизиғида ўз ишининг усталари, ёрқин ва таниқли номлар жам бўлганди.

Уларнинг фонида Андрей Пятницкий ажралиб турарди. Меҳнатсевар, ҳаракатчан ва ақлли хавбек клуб устози Олег Романцев учун ҳақиқий юлдуз, жамоатчиликнинг севимли ўйинчисига айланди. Аммо фаолиятини эрта якунлаб, кўздан ғойиб бўлди. Нима учун?

Фаолиятининг бошланиши, ҳарбий хизмат ва "Пахтакор"

Пятницкий Ўзбекистонда туғилган. Бўлажак футболчининг ота-онаси 1966 йилги зилзила натижасида вайрон бўлган Тошкентни қайта тиклашга сафарбар қилинганлар орасида эди. Андрейнинг фаолияти маҳаллий "Старт" жамоасида бошланди. Пятницкий 17 ёшида республиканинг асосий жамоаси – "Пахтакор" таркибига қўшилди ва бир мавсум ўтказди. Бу орада оммага танилишга улгурган Андрей ЦСКАга "таклиф қилинган". "Армиядан қочиб бўлмайди, – ҳазиллашади Пятницкий. – Мен дарҳол у ерга боришга қарор қилдим".

Ўзининг таъкидлашича, Андрей ЦСКАда атиги бир йил яхши ўйнаган. Уни пойтахтга таклиф қилган Юрий Морозов кейинги мавсум Пятницкийни заҳирага олади (йил давомида фақат 7 та ўйин ўтказади). Қолиши учун қилинган барча ҳаракатларга қарамай, Пятницкий хизмат муддати тугаши билан клубни тарк этади. У ҳатто лейтенант унвонига ҳам алданмаган. Албатта, ЦСКАдан чиқиб кетиш қийин бўлган. "Морозов жуда узоқ бақирди, мени хизмат муддатим тугаганида (куз) эмас, 31 декабрда қўйиб юборишга ваъда берди", – эслайди Андрей.

Ўйинчининг хотирлашича, у Москва "армиячилар"и таркибида 2 йил ўзини беморлардек ҳис қилган. Кейин уйга қайтди. Маҳаллий "Пахтакор"ни юқори дивизионга қайтармоқчи эди. "ЦСКАни тарк этганимда Киевдан, "Спартак"дан жозибали таклифлар бўлди… Аммо мен аниқ мақсад билан Тошкентга қайтдим: 3 йил ичида "Пахтакор"ни юқори лигага олиб чиқиш", – ўз танловини туширнтиради. 1991 йилда "Пахтакор" "юқори"га қайтди. Пятницкийнинг вазифаси якунланди.

Пятницкий "Депортиво"га кетиши мумкин эди

Ўша мавсум СССР чемпионатлари тарихидаги сўнггиси эди. Мамлакат парчаланиб кетди, ҳар бир республика ўз турнирини яратди. МДҲ чемпионатини ташкил этиш ғояси бор эди (терма жамоа шундай ном билан "Евро-1992"га йўл олади), аммо Москва клублари унда иштирок этишдан бош тортишди. Тегишли меморандум "Спартак", ЦСКА, "Торпедо", "Динамо" ва "Локомотив" томонидан имзоланди. "Кейин ҳамма тарқалди. МДҲ чемпионатининг тузилиши ва схемаси ҳақида аниқ тасаввур ҳам йўқ, шунингдек, унинг охиригача ўйналиши ҳам гумон остида эди", – эслайди афсонавий футболчи, кейинчалик "Футбол-хоккей" ҳафталиги бош муҳаррири Виктор Понедельник.

Ўзбекистон чемпионати Пятницкий даражасидаги футболчини қизиқтира билмади. Андрейнинг сўзларига кўра, ўша мавсумда "Пахтакор" рақибларини 2 хонали ҳисобларда мағлуб қилган. Футболчи "Спартак"да кўриниш берди. Пятницкий ўзи билмаган ҳолда "Депортиво"га бориб қолиши ҳам мумкин эди. Ёлғиз эмас, Олег Романцев билан биргаликда.

Романцевнинг "Мен ва "Спартак" тўғрисида ҳақиқат" номли автобиографиясида испанлар билан музокараларда қатнашган Алексей Прудниковнинг шундай сўзлари бор: "Романцев "Депортиво" ўйингоҳига олиб кетилди, мураббийлар штаби билан таништирилди. У ерда Арсенио Иглесиас ҳам бор эди. У ҳақиқатан ҳам Романцев билан бирга ишлашни, унга ёрдам беришни хоҳларди. Биз штабга Дасаевнинг таржимон-мураббий сифатида киришига, у ўзи билан 2 футболчи - Кульков ва Пятницкийни олиб келиши келишиб олдик. Андрей ҳали "Спартак"да ўйнамас, аммо Романцевнинг эътибори жалб қила билганди".

Бироқ, якунда на Роменцев Испанияга борди (журъат қилолмади), на Пятницкий. Улар 1992 йилда Тарасовкада бирлашишди.

"Мен Романцевнинг ёнига келганимда, шундай деганди: жамоа йўқ, тўплашимиз керак. Шундан кейин мен ва Есауленко ("Спартак" вице-президенти) жараёнга қўшилдик. "Пахтакор"дан Пятницкий ва Кечиновни, Одессадан Цимбаларь ва Никифоровни таклиф қилдим", — эслайди Александр Тарханов (Романцевнинг "Спартак"даги ёрдамчиси).

Андрей муваффақиятсиз бошлади – ҳам ўйин, ҳам психологик томонлама муаммолари бор эди. Агар "Пахтакор"да у ҳимоявий футбол ўйнаган бўлса, "Спартак"да ҳужумга яқинлашди. Жамоага мослашишга қийналди: у "колхозда тентираб юрганида", жамодошлари "Реал" ва "Наполи"ни мағлуб қилганди.

Бир неча ойдан сўнг Андрей муҳитга кўника бошлади. Бунда Романцевнинг Пятницкий ва Ледяховнинг ўринларини алмаштириш тўғрисидаги қарори муҳим роль ўйнади. Биринчиси таянчга қайтди, иккинчиси юқорироққа кўтарилди. 

Пятницкий "Спартак"даги биринчи мавсумида 23 ўйин ўтказди (5 гол). Кейинги йил унинг натижалари яхшиланди: 39 учрашув, 14 гол ва 12 та самарали узатма. Андрей "қизил-оқлар" учун драматик руҳда ўтган УЕФА кубок ғолиблари кубогида "Ливерпуль", "Фейеноорд" ва "Антверпен" дарвозасини ишғол қилди. Россия терма жамоасига чақирилди ва 1994 йилги мундиалга сафарбар қилинди. Йиллар ўтгач, Валерий Карпин топ-5 россиялик футболчиларни санаётганида Пятницкийни ҳам эслаб ўтди. "Биз бирга ўйнаганмиз, мен унинг имкониятларини биламан. Эҳтимол, у ўз қобилятини тўлиқ англай олмади", – тан олади Карпин.

Жароҳат, пасайиш ва якун

Ўтган аср охирида аксар спартакчилар сингари Пятницкий ҳам хорижга кетиши мумкин эди. Аммо бу амалга ошмади – жароҳат халал берди. 1995 йилнинг майида миллий жамоа ўйинида майдонга тушган Андрейнинг тўпиғига шикаст етди. У яхши билган "Лужники" аренаси ўзига панд бериб қўйди. "Оёғимни қўйган жойим сирт томондан текис кўринган, аммо қандайдир чуқур бор эди", – эслайди Пятницкий. У энг яқин шифохонага етказилди.

Кейинчалик маълум бўлдики, Андрей жиддий оқибатларнинг олдини олишга кўмаклашадиган шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган. Шифокорлар бунинг ўрнига узоқ муддатли даволаниш ва тикланиш тартибини жорий қилади. Сўнгра Пятницкийни оёқ мушаклари қийнайди, футболчининг машғулотларига халақит беради. Тарханов шундай эслайди: у жуда талабчан ва ўзига нисбатан танқид кўзи билан қарарди. Баъзан ўткинчи ўйинлардан кейин ҳам асабийлашар ва ўзини койирди: Мен ёмонман, ҳеч нарса ўхшамаяпти. "Спартак"да ўйнашга лойиқ эмасман". Шундай пайтларда уни овутишим керак эди.

Пятницкий ҳар қандай танқидга нисбатан оғриқли муносабатда бўларди, хоҳ трибунадагиларнинг ҳуштаклари бўлсин ёки газетадаги фикрлар. Вақт ўтиши билан ўзига бўлган ишончини йўқотди ва таркибдан чиқиб кетди. Эҳтимол, тизим билан келишолмагани ҳам таъсир қилгандир. Жамоа йиғилишларидан бирида Игор Ледяхов деярли "Спартак"дан ҳайдалди. У сўнгги интервьюсида ўша вазиятни эслади: "Романцев мен ҳайдалганимни эълон қилди. Сўнгги қаторда ўтирган Пятницкий ўрнидан туриб: "Олег Иванович, гапирсам майлими?". Романцев ҳайрон қолди: "Ҳа, Андрей, гапир". Пятницкий: "Ледяховни кафиллик эвазига олиб қолсам бўладими?" Жамоа, ҳатто Романцев ҳам чидаб туролмади - кулиб юборди. У қўлини силкитди: "Яхши, машғулотга".

У "Спартак"дан кетиши билан катта футболни ҳам деярли тарк этди. 30 ёшда. Собиқ жамоадоши Кульков Андрейни "Сокол"га (Саратов) чақирди. Пятницкий жамоада бўғинларни тикловчи мутахассис борлиги туфайли таклифни қабул қилади. Бир гал заҳирадан тушиб гол ҳам уради, аммо жароҳат қайталагач, ўзи учун мавсум якунланганини ҳис қилади.

Андрей Пятницкий ҳозир нима билан шуғулланмоқда?

Фаолиятининг охири Андрей учун ҳаётининг оғир дамларига тўғри келди. Фахрийларнинг турнирларида озгина пул ишлади. 2002 йилда Пятницкий шундай деганди: "Агар мен Германия терма жамоасида ўйнаганимда ва у ерда жиддий жароҳат олганимда, эҳтимол, менга қандайдир ёрдам ёки пенция тайинланарди. Бизда эса бундай анъана йўқ".

Пятницкий маълум вақт "Спартак" академиясида фаолият юритди. 2019 йилда "Химик-Арсенал" (Туланинг "Арсенал"и фарм-клуби) жамоаси мураббийлар штабига киритилди. Жорий йилда эсв мазкур клуб бош мураббийига айланди. Унинг ҳаёти шу таҳлид давом этмоқда. Ваҳоланки, жароҳат бўлмаганида Пятницкий Европага йўл олиши ва ўзи учун бошқача тарих яратиши мумкин эди.

Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+1   
29 сен 09:34:37
Akbar Qirol
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уннинг хатоси т/жмизни эмас,Россияни танлаганида.Нима булганда хам омад.
Zato MUNDIALDA QATNAWGAN 1994 YILDA.
+1   
29 сен 09:33:28
Akbar Qirol
Ozbga 4aqiriw kere. Nima qisayam azin TOWKENTIMIZNI NON TUZINI YEGAN
+1   
29 сен 09:15:19
Jamshid Mirzayev
Соткинлик кимаганида хозир бирорта клубимизи бош мураббийи булиб карилик гаштини суриб юрарди
+1   
29 сен 08:47:55
Real&Arsenal.
Zo‘r o‘yinchi bo‘lgan!
+1   
29 сен 07:40:51
Бавария Мюнхен
Барибир урислигига борганда
+1   
29 сен 07:25:40
Азамат Одилов
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри, Кечинов ҳам шунақа хато қилди
Улар Россия фукоролигини олишгандан кейин тугриси кузга унчалик хам ташланишмади.
+1   
29 сен 07:19:39
Abdusalom Mirzayev
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уннинг хатоси т/жмизни эмас,Россияни танлаганида.Нима булганда хам омад.
Тўғри, Кечинов ҳам шунақа хато қилди
+1   
29 сен 05:39:21
Амир Олимхон
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха бир вокея эсимга тушди.Адашмасам СССР чемпионатининг сунги йили ва сунги турида пахтакор спартакни 1-0га ютганди.Гол муаллифи Пятьнецкий булган эди.Шундан кейин спартакка утиб кетганди.Уш йили Виталийнинг отаси Геннадий Денисов,Шиквири хамда Косимов Владикавказнинг аланиясига утишган эди.Уша йиллари Миржалол фантастик даражада уйин курсатган эди.Эх ушал дамлар.
Мани хам эсимда уша спартак билан голниям чиройли Урувди икки оегини орасидан дарвозада Черчесев турганди, атмосфера канака буганди ушанда, эх эсиз уша дамла
+1   
29 сен 05:01:32
Азамат Одилов
Ха бир вокея эсимга тушди.Адашмасам СССР чемпионатининг сунги йили ва сунги турида пахтакор спартакни 1-0га ютганди.Гол муаллифи Пятьнецкий булган эди.Шундан кейин спартакка утиб кетганди.Уш йили Виталийнинг отаси Геннадий Денисов,Шиквири хамда Косимов Владикавказнинг аланиясига утишган эди.Уша йиллари Миржалол фантастик даражада уйин курсатган эди.Эх ушал дамлар.
+1   
29 сен 04:42:47
Азамат Одилов
Уннинг хатоси т/жмизни эмас,Россияни танлаганида.Нима булганда хам омад.
+1   
29 сен 04:35:16
Mr.Husniddinov
tarjimaga 2 baho
   
29 сен 23:32:03
Abantur Abanturovich
Ўзбекистон чемпионати Пятницкий даражасидаги футболчини қизиқтира билмади. Андрейнинг сўзларига кўра, ўша мавсумда "Пахтакор" рақибларини 2 хонали ҳисобларда мағлуб қилган. ------ IIII, IYMONSIZ, YOLG'ONCHI! O'SHA PAYTDA NEFTCHIDAN YEB QO'YGANLARING ESINGDAN CHIQDIMI?
   
29 сен 10:50:11
Akbar Qirol
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри айтасиз.
Albatta
   
29 сен 10:44:54
Азамат Одилов
Akbar Qirol фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zato MUNDIALDA QATNAWGAN 1994 YILDA.
Тугри айтасиз.
   
29 сен 09:45:11
Ойбек Нурматов
КАРАНТИНда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика