UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  190 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Тошкентда талабалар ўртасида Students Cup мусобақаси ўтказилади Янгиликлар

Тошкентда талабалар ўртасида Students Cup мусобақаси ўтказилади

Теглар :  Students Cup
2022 йилда илк бор ташкил этилган мини-футбол мусобақаси талаба ёшлар томонидан илиқ қарши олиниб, ҳар бир учрашув ўзига хос байрамга айланиб кетганди.

Орадан икки йил ўтиб Coca-cola мазкур лойиҳани тиклашга қарор қилди.

Students Cup Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва Workout спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5282-сон Қарори ҳамда 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли Қарорига асосан ҳаваскорлар футболини оммавийлаштириш, ёшларнинг футболга қизиқишини ошириш, тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратиш, олий таълим муассасалари талабаларини мини футбол мусобақасига жалб қилиш мақсадида ташкил этилади.

ПФЛ томонидан илгари сурилган ташаббус Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан тўла қўллаб-қувватланди. Биз бу борадаги ёрдами учун ҳар икки ташкилот вазирлари Конгратбай Шарипов ва Пўлат Бобожоновдан миннатдормиз", - деб ёзади ПФЛ матбуот хизмати. 

Айни вақтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси олий таълим муассасалари ўртасида ИИИ босқичли Талабалар лигаси мусобақасини ўтказиб келмоқда. Students Cup Талабалар лигаси каби даврий мусобақа ҳисобланмайди. У кубок шаклида ўтказилади ва бир неча кун ичида ғолиб жамоа аниқланади. ПФЛ Coca-cola билан ҳамкорликда бошқа лойиҳаларни ҳам амалга ошираётганидан келиб чиқиб, Students Cup пойтахт ва Тошкент вилояти олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилади.

Бугун — 4-апрел санасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари иштирокида Students Cup мусобақасини ташкил этиш юзасидан учрашув бўлиб ўтади. Мусобақа билан боғлиқ тафсилотлар Лига саҳифаларида ёритиб борилади.

Мусобақада иштирок этишни мақсад қилган жамоа олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланган талабномани Ташкилий қўмитага (info@pfl.uz) тақдим этиши лозим. Талабноманинг намунавий шакли ҳамда мусобақа Низоми Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади", - деб ёзилган ПФЛ расмий сайтида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика