UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Капелло: "Мхитарян "Интер"нинг асосий футболчиси бўла олади"  0 13:35Видаль янги жамоаси билан келишиб олди  0 13:13АПЛга чиққан "Фулхэм" таркибини "Лион" футболчиси билан кучайтириши мумкин  0 12:50"Манчестер Юнайтед" Эриксен билан келишиб олишга яқин  0 12:32"Монца" нишонида ПСЖ ҳужумчиси  3 12:12"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг кетиш истагини эртароқ айтганида Нуньес учун курашган бўларди  16 11:54"Манчестер Сити"нинг япониялик футболчиси Бундеслигага йўл олди  2 11:35Жейми Каррагер: "Роналду МЮни кучсизлантирди"  15 11:11"Бавария" "Ювентус" ҳимоячиси учун курашади  2 10:54Лапорта: "Де Йонгга қизиқаётганлар жуда кўп"  0 10:32"Реал" Чустни сотиб юборди  2 10:00Лапорта Рафиньянинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди  1 09:50“Ман Сити”нинг япониялик легионери Бундеслига клубига ўтди  0 09:35Канчельскис: “Слуцкий футболни тушунмайди. Нидерландия ва Англияда омади чопмади, "Рубин"ни эса ...”  6 09:20Собиқ ҳимоячи “Марсель” бош мураббийига айланади  2

Тош воқеаси нима бўлди? Янгиликлар

Тош воқеаси нима бўлди?

Шу йилнинг 7 май куни Андижон шаҳридаги "Бобур Арена"да "Андижон" ва "Машъал" клублари ўртасида Пролига 7-тур баҳси ўтказилди.

"Машъал"нинг сафарда 1:2 ҳисобда имкониятни бой бергани ўз йўлига. Лекин баҳснинг тахминан 65-66-дақиқаларида жуда хунук иш рўй берди. "Андижон" футболчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни танглаштиргач, трибунада ўтирган андижонлик мухлислардан бири майдонга қарата тош улоқтирди. Улоқтирилган тош "Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниевнинг бошига тегиб, натижада мураббий бироз ҳушини йўқотди ва бу орада ўйинда тўхталиш юзага келди. 

Кейинчалик 90+3-дақиқада Владимир Бубанья гол уриб, "Андижон"га ғалаба келтирди ва шу билан ўйин 2:1 ҳисобида якун топди. Ўйин ва натижа ўз йўлига, бироқ ўша воқеадан сўнг орадан 2 ҳафта ўтса ҳамки, ПФЛ ёки ЎФА тош воқеаси бўйича ҳеч қанақа расмий изоҳ бермади.

Тасаввур қилинг-а, ўйин пайти трибунадан мураббий бошига тош учиб тегяпти ва ҳеч ким миқ этмаяпти. Агар Англияда шу ҳолат кузатилса борми? Аниқ мезбон клуб жазога тортилади ва нечтадир ўйинни томошабинларсиз ўтказади.

 


Бизда ҳам шундай бўлиши мумкин? Мумкин, агар шу воқеа Муборакдаги стадионда содир бўлганида борми, "Машъал"нинг ҳолига маймунлар йиғларди. ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам "бечора" муборакликларни аяб ўтирмасди. 2017 йил ҳе йўқ, бе йўқ жамоани қуйи лигага тушириб юборган ташкилот бу сафар клубга кескин чора кўриб, стадионни 10та ўйинга дисквалификация олмайдими? Қилади, қилганда ҳам 24 соат ичида қарор чиқиб бўлган бўлади. 

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинида мухлис тўпни тепиб юборгани учун жазога тортилди. Лекин нима сабабдан мураббийга тош отилгани учун "Андижон" жазосиз қолди деган савол юзага келади. 

Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ўша куни Ваниевга отилган тош камерага тушмай қолибди, шу боис "Андижон"ни жазолашга факт йўқ экан. Қизиқ, камера ўйинни тасвирга олсинми ё стадионга келган мухлислар қўлини пойлаб турсинми? Ахир кап-катта одам ўзидан ўзи бошини чангаллаб ерга ўтириб олмаса керак. Қолаверса, "Машъал" телеграм канали ҳисоб тенглашганидан сўнг орадан бир дақиқа ўтиб дарҳол ёзди: "Стадиондан тош келиб Ваниев бошига тегди".


 


ВИДЕОНИ КЎРИШ


Кейин канал воқеага оид расм ва видео чиқарди. ПФЛ протоколига кўра, "Андижон" - "Машъал" учрашувини стадионда 3125 томошабин кузатган. Ундан кейин "Андижон" сафарда "Шўртан" билан ўйнади дейлик. Лекин кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Бухоро" учрашувига 9273 мухлис келгани ёзилди. Бундан кўриниб турибдики, стадион ва клубга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган. 

Ҳа, дўстлар, ўзбек футболи шунақа. Агар "танкангиз" бўлмаса ёки сиздан қандайдир манфаат бўлмаса, Сиз ва клубингиз ЎФА ва ПФЛ учун бир тийин. Сиз билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Дод соласизми, вой дейсизми - Сизни ҳеч ким эшитмайди. Сиз фақат бадал (взнос) тўлаш учун кераксиз. Чунки сиздан пул ишлашади. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат!

Барса Блогер.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+20   
21 май 12:22:21
FC CHELSEA NAVBAXOR
Афсус шундай холат Навбахор ўйинида хам кўп бўлмоқда.

Бундай ахлоқсиз мухлисларга жиддийроғ чора кўриш керак.
Нефтчи мухлисларидан хам узур сўраймиз айрим мухлисларни хурматсизлигидан.
+15   
21 май 19:23:26
《Ózga sayyoralik》
Musulmonmiz, musulmonlar dunyodagi eng yaxshi insonlar hisoblanadi deb õzlarimizcha doim shunday fikrlaymiz. Lekin tan olishimiz kerak, tartib-intizom madaniyat borasida juda kõõp orqadamiz! Aslida biz ğayridin deb aytadigan Yevropaliklar ham õrnak olishimiz kerak bõlgan darajada biz (musulmon) lardan aanchagina madaniyatli, odamgarchiligi yuqori!
+13   
21 май 12:43:00
Asadulla Buriyev
Bir gap tan olila Qashqadaryo Òzbekistonda futbolni yurģazyapti qanchadan qancha talantlani yetishtirib chiqaryapti tòri hammasi ham Qashqadaryolik bolalr emas lekin Qashqadaryoni nonini yeb 6 7 yillab shuģillanib zòr òyinchi bòlib chiqyapti maktab bor Qashqadaryoda ha deb pulni kòkka sovirayotgan jamoalani yonini olavermasdan Mashal Nasafga òxshagan futbolchi yetishtirib chiqaradigan jamolaga ham sal etibor berish kerak ulani kòkragidan itarish kerakmas 7 òrindan pro ligaga tushirvorurmasdan bunisi vapshe oshib tushti
+12   
21 май 13:54:44
Косонсойчи1991FCRM_04
Миллиaрдер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Якинда Гулбахорни ,,КУК" мухлислари хам Нефтчи мухлисларини тошбурон килди яна хамма жим. Бу ,,КУК"ларни хам жазолаш керак эркакмасу улар еб куйса чидомиди))))
Сизга Оллох кифоя килсун
+9   
21 май 19:30:33
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Миллиaрдер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Якинда Гулбахорни ,,КУК" мухлислари хам Нефтчи мухлисларини тошбурон килди яна хамма жим. Бу ,,КУК"ларни хам жазолаш керак эркакмасу улар еб куйса чидомиди))))
Yeb qo'ysa chidomaslik borasida aslida sanla Paxtakorchila chempionsanlaku. Qo'qon bilan o'yindagi penalti uchun necha kundan beri yig'lab yuribsanla]] Bu yerda mavzu Andijon Mashal haqida san o'zingi Paxtakoringni qayg'irivur sassiq Navbahornikiga osilavermasdan]]
+8   
21 май 16:06:11
Bobikni egasi
Qashqadaryo klublariga doim nohaqlik qilingan. Nega bundayligiga hayronman.
+6   
21 май 12:24:46
FC Hisor
Qani chora agar Nasaf Mashal Shurtan bulganida bu kutlar darxol qaror chiqaradi utkan yili Mashal Metalurg uynida Metalurg kulibida ish yurutvchimi xulas bita kut Mashal murabiyni bir mushut urdi bunga xechkim chora kurmadi kamiraga tushgan edi Usha xolat qani adolat oxirgi 5 6 yil ichida nimagadir Qashqadaryo fudboliga bosimlar buldi biza kurmaski yoki garang maski bilmasak ochiqcha qarshiliklar bulopti xartaraflama sabir kosamiz tulopti lekin
+5   
21 май 19:47:02
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Миллиaрдер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман сани ,,КУК" команданга кушиб коганларигаям куйганман))))
Biz ham Paxtakoringga qo'shib sanga o'xshagan manqurtlaga qo'yib qo'yganmiz tfu sanga)))))
+5   
21 май 12:39:06
Nasaf_Chelsi
Xushnud Andijon Chelsea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Futbolni F harfini tushunmediga kamanda mashalchani 90+3 da Itarib qo'ydi. Qashqadaryoga yetkunicha achishgandur rosa
Eee s......ka bilasanmi qaysi yil mashalni stadioni talabga javob bermaydi deb 1chiligaga tushurib òrniga andijon yiib....nlarini tiquvdi
+5   
21 май 12:21:45
Sarvinoz Sh ????
Andijonni ham muborakka kelishi bor muxlislariga va trenerlari alangali qaytar dunyo qilamiz
+4   
21 май 16:37:48
Uz_chemp
Миллиaрдер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Якинда Гулбахорни ,,КУК" мухлислари хам Нефтчи мухлисларини тошбурон килди яна хамма жим. Бу ,,КУК"ларни хам жазолаш керак эркакмасу улар еб куйса чидомиди))))
Provakatsiya qilib janjalni boshlama
+4   
21 май 14:35:29
Richardmyu
Nasaf_Chelsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Manqurt ahmoqlar
Бу аслида Наманганлик эмас.Акс ҳолда,ўзини вилоятини номини бундай хато ёзмас эди.
Асли Чем.азиада ҳам бошқа ном билан кирадиган провокаторлар кўп.Айрим ёш админчалар ҳам шулар жумласидан.
+4   
21 май 12:49:02
Бобирбек Бббббббб
Мираброр Абдурашидов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
U terpilani boshiga tosh tegmagan. Organ xodim yoniga borib tosh tegmadi, sizni tuxmat uchun javobgar qilaman degandek gap qilgandi. Indame joyiga o'tirdi.
Дальбаёблар худди сиздек фикирлайди! Терпилалар эса бор нарсани йук килиб курсатади ва хаммага бонг уриб узини оклайди!
+4   
21 май 12:47:33
Asadulla Buriyev
Òtkan yil Nasaf ham aynan andijon b.n òyinda nohaqlik u.n Berdiyev chidab turolmagandi k.n jarimaga tortildi nimasi bor bu jamoani na tarixi na bir norm sovrini man hali Andijonni 5 òrinda kòrganim yòq nimasiga yon bosasla bu kòtlani nuqul pulni sochgani sochgan janjal qilgani qilgan bu sport soģlom raqobat yutqazsang tan ol bumasa Neftchi Andijon òyini ham bizni dunyolarga tanitgandi shallaqilikni bas qilila hurmatli Anjanlikla
+4   
21 май 12:34:27
Nomongon1650
Barsa bloger xunasa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика