Европанинг тўрт клуби Мертенс билан шартнома имзолашни хоҳламоқда
04 май 2020 13:55
Янгиликлар
Европанинг тўрт клуби Мертенс билан шартнома имзолашни хоҳламоқда
"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
Бельгиялик футболчининг Неаполь клуби билан тузган шартномаси июнь ойининг сўнггида якунига етади.
Хабарларга кўра, Мертенс учун тўртта Европа клуби рақобатлашмоқда. "Интер", "Челси", "Монако" ва "Ньюкасл" клублари яқин трансферлар ойнасида ўйинчини текинга ўз сафларига қўшишга ҳаракат қилишади.
Бундан ташқари, "Валенсия", "Севилья" ва Мадриднинг "Атлетико" клуби рақобат қилаётган хавбек Хосе Кальехон ҳам "Наполи"дан кетиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар