UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  7 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Тўрақўрғонда Одил Аҳмедов академиясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Тўрақўрғонда Одил Аҳмедов академиясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди

Юртимиз азалдан истеъдодли футболчиларга бой бўлиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳар бир вилоятда машҳур футболчилар етишиб чиқишган.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бу борада алоҳида тилга олинади. Ўзбекистон Бразилияси деб ном олган ушбу туманда ажойиб футбол академияси қуриб битказилди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби аъзоси Одил Аҳмедов мамлакатимизда биринчи бўлиб ҳусусий футбол академиясини ишга туширишга қарор қилди.

Иккита сунъий майдонга, футболчилар истиқомат қилишлари учун ётоқхона, бассейнга эга бўлган мазкур академиядан келажакда юртимиз футболи ривожи учун хисса қўшадиган футболчилар етишиб чиқишига шубҳа йўқ.



29 август куни Одил Аҳмедов футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан академиянинг ўзида дошқозонда ўзбек таомларининг шохи бўлган паловхонтўра тайёрланди ва дастурхонларга тортилди. Нуроний отахонлар ушбу академия узоқ йиллар давомида юртимизга хизмат қилишини тилаб дуо қилишди.




Кечки пайт очилиш маросимига Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Одил Аҳмедов ва яна кўплаб инсонлар ташриф буюришди.

"Тўрақўрғондан кўплаб футболчилар етишиб чиққан. Бу академияда яратилган шароитлар яқин йилларда ўз мевасини беришига ишонамиз. Ушбу академия Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига совға бўлди десак янглишмаймиз", - деди Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.




Очилиш маросими "Навбаҳор" клуби фахрийлари ҳамда "Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари ўртасидаги шоу футбол учрашуви билан давом эттирилди. Яқин ўтмишнинг энг кучли ва энг машҳур футбол юлдузлари иштирокида ўтган баҳс стадионга йиғилган мухлисларни ҳам беэътибор қолдиргани йўқ. Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан сўнг мухлислар севимли футболчилари билан эсдалик учун суратларга тушишди, улар билан мулоқот қилишди. Бундан ташқари фахрий футболчилар анчадан буён дийдорлаша олмаган қадрдон ҳамкасблари билан дилдан суҳбат қуришди.


"Навбаҳор" фахрийлари - "Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари 4:4

"Навбаҳор" фахрийлари:
Илҳом Абдуқодиров, Рашид Ғофуров, Сайдулло Турсунов, Хайрулло Каримов, Анвар Ҳафизов, Баҳром Йўлдошев, Ёқубжон Аҳмедов, Акмал Соҳибов, Шавкат Абдураззоқов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Мухтор Фозилов, Тимур Султонов, Дилшод Жабборов, Ғайрат Жўраев, Зафар Мусабоев, Илҳом Бойдедаев, Санжар Асқаралиев, Жаҳонгир Исроилов.

"Одил Аҳмедов академияси" мураббийлари: Зафар Қуваталиев, Иброҳим Раҳимов, Шерзод Жўраев, Леонид Кошелев, Алишер Маҳмудов, Акмал Холматов, Илҳом Юнусов, Жаҳонгир Усмонов, Музаффар Холиқов, Нуриддин Акбаров, Зайниддин Акбаров, Алишер Аҳмедов, Дилшод Нуралиев, Зайниддин Тожиев, Шамшод, Фарҳод Умаралиев.



Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика